Сантуш: “Роналду даражаси пасайишига рози бўладиган футболчилардан эмас”

30 сен 2020, 08:30
Португалия терма жамоаси устози Фернанду Сантуш шогирди Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

“Роналду 40 ёшгача ўйнаши мумкин. Аммо у ҳам бу содир бўлиш-бўлмаслигини билмайди. Қандайдир вазиятда у керакли даражада эмаслигини ҳис қилиши мумкин. Бироқ у даражаси пасайишига рози бўладиган футболчилардан эмас. Агар буни ҳис қилса, дарҳол кетади. У бошқа “Роналду” бўла олмаслигини ҳис қилса, демак, “Роналдиньо” ҳам бўлмайди (португал тилида “иньо” камайиш маъносини беради. Яъни даража пасайиши). “Роналдиньо” қўштирноқ ичида. Мен бразилиялик ҳақиқий Роналдиньо ҳақида гапирмаяпман”, — дейди Сантуш.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TVI24