“Сантос” устози футболчиларнинг маоши тўлаб берилиши учун ўз ойлигидан воз кечмоқчи
21 мар 2019 22:41
Янгиликлар
“Сантос” устози футболчиларнинг маоши тўлаб берилиши учун ўз ойлигидан воз кечмоқчи
Бразилиянинг “Сантос” клуби бош мураббийи Хорхе Сампаоли жамоа раҳбариятига ўз ойлигидан воз кечишни сўраб мурожаат қилган.
Гап шундаки, жамоа футболчилари 1,5 ойдан буён маош олмаяпти. Аргентиналик мутахассис ва унинг мураббийлар штабига эса пул маблағлари вақтида тўлаб берилган. Сампаоли ўз ойлигидан воз кечиб, уни шогирдларига тақдим этмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли мураббий 2018-йилнинг ёзида Аргентина терма жамоасидан истеъфога чиқарилган ва жорий йилдан бошлаб Бразилия клубини бошқариб келаётганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар