“Сантос” президенти: “У қайтаман деб айтган”

Eldor Akmurzayev
4 июл 2022
“Сантос” раҳбари Андрес Руэда ПСЖ форварди Неймар ҳақида гапирди.

“Неймарнинг отаси билан тез-тез кўришиб қоламан, у билан гаплашиб турамиз. ПСЖдалигига қарамай, “Сантос”нинг эшиклари у учун доимо очиқ. Орзу қилиб кўрамиз.

Неймар кетаётганида қайтиб келишини айтганди. Буни амалга ошириш қийинлигини биламиз. Бироқ, ҳеч бўлмаганда бунга ҳаракат қилиб кўришим керак бўлади”, дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, 2009-2013 йиллар давомида “Сантос” шарафини ҳимоя қилган. Охирги хабарларга кўра, 30 ёшли ўйинчининг ПСЖ билан шартномаси автоматик тарзда 2027 йилга қадар узайтирилди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal