"Сантос" "Барселона"дан пул талаб қилмоқда

Alisher
19 фев 2020, 13:20
Неймарнинг собиқ клуби "Сантос" "Барселона"га расмий таклиф юборди.

Бразилияликлар Неймар трансфери ортидан 4,5 миллион евро талаб қилмоқда.

Неймар бундан 7 йил аввал "Барселона"га ўтган эди. "Сантос"нинг арзига кўра, каталонияликлар бразилияликларга 2та ўртоқлик ўйини борасида ваъда беришганди, аммо уларнинг фақатгина биттаси ўтказилган.

"Барселона"да жавоб бериш учун 5 кун бор. "Сантос" акс ҳолда "Барселона"ни судга беришга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca