Санти Касорла: "Арсенал" рухий жиҳатдан ўтган йилгига нисбатан кучлироқ"
20 янв 2014 18:41
Янгиликлар
Санти Касорла: "Арсенал" рухий жиҳатдан ўтган йилгига нисбатан кучлироқ"
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Санти Касорланинг фикрича, АПЛ турнир жадвалида жамоалар ўзларига муносиб ўринда жойлашишган.
"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ҳақли равишда турнир жадвалида энг юқоридаги ўринларда боришяпти. "Шахарликлар"да ажойиб ҳужум чизиғи мавжуд. Биз эса ўтган йилгига нисбатан рухий жиҳатдан устунроқмиз. "Сити" ва "Челси" трансфер бозоридаги ҳаридлар билан анча кучайиб олишди, бироқ биринчи ўринда айнан "Арсенал" кетяпти", деди Касорла Sky Sportsга берган интервьюсида.
Фикрлар