Санжар Турсуновдан голли пас, жамоасида ғалаба

Narzulla Saydullayev
8 янв 2017, 22:50
Қатар Юлдузлар лигасида 15-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳамюртимиз Санжар Турсунов тўп тепаётган "Ал Харайтият" клуби ўз уйида "Ал Вакра" билан ўйнади. Учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Беррабах томонидан урилган биринчи голга Турсунов голли пас оширганини таъкидлаш лозим. Санжар учрашувнинг 88-дақиқасида алмаштирилди.

"Ал Харайтият" 15та ўйиндан 15 очко тўплаб мусобақа жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Клуб кейинги ўйинни 13 январь куни сафарда "Ал Араби"га қарши ўтказади.

Қатар Юлдузлар лигаси. Мусобақа жадвали
"Ал Харайтият" - "Ал Вакра" 2:1
Голлар:
Беррабаҳ 33, Домингос 59 - Аҳмад Кохейл 72

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia