Санжар Турсуновда 90 дақиқа, "Умм Салал" дуранг ўйнади

Nadirkhuja Yuldashev
5 фев 2016, 21:22
Бугун Санжар Турсунов "Умм Салал" сафидаги иккинчи учрашувини ўтказди.

Учрашувда "Умм Салал" 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Бироқ ўйин сўнггида меҳмонлар иккита гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолишди - 2:2. Ҳамюртимиз "Умм Салал" сафида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Булент Уйгун шогирдлари 17та ўйиндан сўнг 24 очко билан мусобақа жадвалининг 5-поғонасида боришмоқда. "Умм Салал" кейинги учрашувни 13 февраль куни ўз уйида "Месаймер" клубига қарши ўтказади.

"Умм Салал" - "Қатар СК" 2:2
Голлар: Эл Ҳамдаоуи 38, Я.Сагбо 68 пенальти - Фадҳл Умар 85, Эмилиано 90+6 пенальти

Қатар юлдузлар лигаси жадвали билан танишинг.


Ўхшаш янгиликлар


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia