ОКМК сардори фаолиятини "Локомотив"да давом эттиради

Khoja
5 янв 2024, 18:22
Сўнгги уч йилни ОКМК сафида ўтказган Санжар Турсунов янги мавсумда Тошкент жамоасида ўтказади.

Футболчи “Локомотив” билан шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Турсунов 2013 йилда “Темирйўлчилар” сафида ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Турсунов ўтган мавсумда ОКМК сафида Суперлига баҳсларида 24 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 4 та голли узатма бор. Аввалроқ "Локомотив" ОКМКнинг яна бир таржибали футболчи Анзур Исмаилов билан ҳам келишувга эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф