UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Санжар Риҳсибоев: "Андижон"га қарши баҳсда ҳаммаси ҳал бўлади" Янгиликлар

Санжар Риҳсибоев: "Андижон"га қарши баҳсда ҳаммаси ҳал бўлади"

Теглар :  "Обод"
Олий лиганинг 28-туридан ўрин олган "Обод" - "Олмалиқ" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар аъзоси Санжар Риҳсибоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Учрашув қийин кечиши олдиндан маълум эди. Сабаби, ҳар иккала жамоага ҳам очко керак, аниқроғи, меҳмонлардан кўра, кўпроқ бизни фақат ижобий натижа қониқтирарди. Беллашув қизиқарли кечди. "Олмалиқ" кучсиз ўйнади, деган фикрларга қўшилмаган бўлардим. Улар ўзларининг номига мос равишда жиддий қаршилик кўрсатишди. Шунчаки, шу куни бизнинг ўйинимиз ўхшади. Шу боис рақиб кучсизроқдек кўрингандир?! Баҳсдаги илк гол урганимдан хурсандман. Қолаверса, бу гол менинг "Обод" сафидаги биринчи голимга айланди. Дастлабки голим жамоадошларимнинг кайфиятини кўтарган бўлса, Шоҳруз Норхонов томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Келаси турларда ҳам шундай муҳим голлар уришни мақсад қилганман.

Навбатдаги турда бизни янада қийин учрашув кутиб турибди. "Андижон"га қарши баҳс қайси клуб олий лигада қолиш-қолмаслигига ойдинлик киритади. Ўйлайманки, ўша жамоа биз бўламиз ва олдимизга қўйилган вазифани уддалаймиз. Жамоадошларимда бунга ишонч жуда юқори. Раҳбарият ҳам барчамизни қўлламоқда. 16 ноябрь куни бизга ишонганларнинг барчасини ишончини оқлаймиз, деган умиддаман.

"Обод" ФК матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика