UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  2 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  5 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  4 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  8 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2

Санжар Қувватовнинг қуруқ серияси ошиб бормоқда Янгиликлар

Санжар Қувватовнинг қуруқ серияси ошиб бормоқда

“Насаф” жамоасида асосий дарвозабони ҳисобланган Элдорбек Суюнов иккинчи даврадан “Пахтакор” сафига ўтгач, унинг ўрнини асосий дарвозабон сифатида Санжар Қувватов эгаллади.

Санжар Қувватов мана тўрт учрашувки ўзи қўриқлаётган дарвозасини даҳлсизлигини сақлаб турибди. Унинг қуруқ серияси 360 дақиқага етди. Сўнгги бор у Қаршидаги “Бунёдкор” жамоаси билан бўлган учрашувда пенальтидан гол ўтказган эди.

Бу йилги чемпионатда ушбу икки дарвозабон статистикасини солиштирсак, қуйидаги ҳолатга гувоҳ бўламиз.

Элдорбек Суюнов биринчи даврадаги учрашувларда 10 марта дарвозамизни қўриқлаб, майдонда 900 дақиқа ҳаракат қилган ва 11 марта гол ўтказган эди.

Санжар Қувватов жорий чемпионатда дарвозамизни 12та учрашувда қўриқлади, у 1080 дақиқа ҳаракат қилди ва 5 марта гол ўтказиб юборди. Ушбу дарвозабонимиз майдонга тушган 12 учрашувнинг 9тасида жамоамиз ғалаба қозонган, 3 учрашувда мағлубиятга учраган. Элдорбек Суюнов мйдонга тушган 10 учрашувнинг 4тасида жамоамиз мағлубият аламини тортган ва 2 учрашувда дурангга имзо чеккан.

Қувватовнинг бу йилги чемпионатда кўпгина ўйинларда, жуда қийин вазиятларда ҳам маҳоратини намойиш қилиб, жамоамизни муқаррар голлардан асраб қолаётганига гувоҳ бўлаяпмиз.



Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика