UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  0 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  1 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  8 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  3 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  14 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8

Санжар Қувватов: "Гуруҳдаги рақибларимиз кучли эди" Янгиликлар

Санжар Қувватов: "Гуруҳдаги рақибларимиз кучли эди"

​Кеча ОЧЛ 5-тур гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувда Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз уйида Эроннинг "Персеполис" клубини қабул қилиб нурсиз дуранг қайд этди.

Ушбу баҳсдан сўнг "Насаф" жамоаси дарвозабони Санжар Қувватов ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Кеча "Персеполис"га қарши учрашувда фақат ғалаба қозониш учун майдонга тушган эдик. Афсуски ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди. "Персеполис" қаршига дуранг учун келгандек ўйин кўрсатди. Рақибларимиз ҳимояда бизга ҳеч қандай имконият қолдирмади. "Персеполис" дарвозасини ишғол қилиш учун бор кучимизни ишга солдик, лекин бизга бироз омад етишмади. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Ал Садд" ғалаба қозонишини "Персеполис" яхши биларди. Шунинг учун ҳам улар бемалол вақтни чўзиб ўйнашди. "Ал Садд" ғалаба қозонса "Персеполис" кейинги босқичга йўл олиши 100 фоиз аниқ эди. 

Кечаги ўйиндаги рақибимиз ўзига керакли бўлган натижани қайд этди. Кейинги баҳсда қандай ҳисобда ғалаба қозонишимиздан қатъий назар, биз кейинги босқичга чиқа олмаймиз. Шундай бўлса ҳам фақат ғалаба қозониш учун, мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз. Сафарда биз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун тўп тепамиз. ОЧЛ мусобақасида гуруҳдаги рақибларимиз ҳам кучли эди, омад ҳам бизга кулиб боқмади. Ўз уйимизда мағлуб бўлмадик. Сафарда учралган мағлубиятлар бизга панд берди", - дейди Санжар Қувватов


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика