UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал" 3:0 (матнли трансляция)  140 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  0 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  3

SANIX халқаро кубоги. Ўзбекистон U-17 ярим финалга йўл олди Янгиликлар

SANIX халқаро кубоги. Ўзбекистон U-17 ярим финалга йўл олди

Японияда бўлиб ўтаётган SANIX халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақа ярим финалига йўл олди.

17 март куни старт олган ушбу турнир гуруҳ босқичида Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги 1999 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган терма жамоа Япония U-17, Жанубий Корея U-17 ҳамда Пекин-U17 терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Мусобақада шунингдек, Япония маҳаллий клубларининг 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоалари ҳам иштирок этмоқда. 16 иштирокчи жамоа 4тадан 4 гуруҳга бўлиниб, баҳсларни ўтказди.

Ўзбекистон U-17 дастлабки учрашувни Японияга қарши ўтказиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди. Мусобақа регламентига кўра дуарнг билан якунланган асосий вақтдан сўнг, пенальтилар серияси ўтказилди ва унда япронияликлар ғалабани қўлга киритди — 5:3.

17 март кунининг иккинчи ярмида ушбу мусобақа доирасида жамоалар иккинчи учрашувларини ўтказишди. Унда Аҳмаджон Мусаев бошчилик қилаётган жамоа Пекин ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

18 март куни эса турнирнинг навбатдаги учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонликлар 3-тур ўйинлари доирасида Жанубий Корея ўсмирларига қарши майдонга тушди. Учрашув асосий вақтида ғолиб аниқланмади ва турнир регламентига кўра пенальтилар серияси ўтказилди. Унда ўзбекистонликлар 6:5 ҳисобида ғалабага эришди.

Таъкидлаш керакки, регламентга кўра, ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозонган жамоага 4 очко, асосий вақтда мағлуб бўлган жамоага 0 очко, пенальтилар серияси бўйича ғалаба қозонган жамоага 2,5 очко, пенальтилар бўйича мағлуб бўлган жамоага 1,5 очко берилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичида 8 очко жамғариб, кейинги босқичга йўл олганди.

Чорак финалда Ўзбекистон U-17 Япония маҳаллий клубларидан бири – “Омия Ардижа” билан тўқнаш келди. Ушбу учрашув 2:1 ҳисобида Мусаев жамоаси ғалабаси билан якун топди.

Учрашувда Ўзбекистон киритган икки голга Ислом Кенжабоев ҳамда Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусоббақа ярим финалига йўл олди.

SANIX халқаро кубоги.

Чорак финал.

Ўзбекистон U-17 – “Омия Ардижа U-17” 2:1

Голлар
: Ислом Кенжабоев (35), Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов (42)

Ўзбекистон U-17: 12. Умиджон Эргашев, 2. Бурхон Усмонов, 3. Илҳомжон Алижонов 5. Худойшукр Сатторов, 6. Достонбек Бердиқулов, 7. Бобуржон Асқаров, 8. Жаҳонгир Аҳмедов, 15. Ислом Кенжабоев, 16. Сухроб Иззатов, 17. Афзалжон Холмуҳамедов, 19. Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов.

Захира: 1. Акром Хўжаев, 4. Отабек Бекбоев, 9. Камрон Саидазимов, 10. Зокиржон Аҳмаджонов, 11. Жаҳонгир Абдуаломов, 13. Абдулло Раҳимжонов, 14. Жасур Раҳимов, 18. Дониёр Азизов, 21. Жавоҳир Қиличев.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика