Сане ўз қароридан қайтмаган

Mirjalol Normatov
16 фев 2020
Германиялик машҳур журналист Тобиас Альтшаффлнинг айтишига кўра, "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане барибир "Бавария"га ўтишни истамоқда.

Айтилишича, унинг бу қарорга келганига анча бўлган ва бунга "Манчестер Сити"нинг еврокубокларда иштирок этиш ёки этмаслиги таъсирини ўтказмайди.

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида томонлар музокаралар ўтказганди. Аммо футболчининг жароҳати трансферга халақит қилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild