

Унинг сўзларига кўра, Санчо эртага бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Севилья"га қарши ўйинни аниқ ўтказиб юборади. Вингер шундан сўнг "арилар"нинг яна бир нечта ўйинларида ҳам майдонга тушмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Санчо "Бавария" (2:4)га қарши ўйинда майдонга тушмади.
Футболчи жорий мавсум "Боруссия" сафида 31та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 16та ассист қайд этди.



