Санчо яна бир бор ЕЧЛ тарихидан ўрин олди

24 окт 2019, 08:05
“Боруссия Д” ЕЧЛ 3-турини сафарда “Интер”га қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мазкур баҳсда Дортмунд клуби сафида Жейдон Санчо асосий таркибда майдонга тушди. Бу Санчо учун ЕЧЛ доирасидаги 10-ўйин бўлди.

Шу тариқа Санчо 20 ёшгача бўлган вақт доирасида EЧЛ доирасида 10 та ўйин ўтказган 4-инглиз футболчиси бўлди. Бунга қадар Тео Уолкотт (17), Трент Александер-Арнолд (12) ва Жек Уилшер (11) шундай натижага эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta