Тhe Telegraph нашрига кўра, чилилик ҳужумчининг МЮ билан шартнома имзолаши аниқ бўлиб улгурди.
Унга кўра Санчес “Юнайтед” билан 4,5 йиллик шартнома тузади ва йилига солиқлардан ташқари 14 миллион фунт стерлинг ишлаб топади. Қайд қилинишича, Алексис ҳозирда фақат Генрих Мхитаряннинг “Арсенал” билан шартнома шартларини келишиб олишини кутмоқда.