Санчес Бразилияга йўл олиши мумкин

Оқил Абдубарноев
11 июл 2022, 00:28
"Интер" ҳужумчиси Алексис Санчес "Фламенго"га ўтиши мумкин.

Аввалроқ Санчес ёзда Милан клубини тарк этмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчининг "Интер" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Алексис ўтган мавсум "нерадзуррилар" сафида барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport