UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  0 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  24 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  3 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0

Санъат Шиховни нима ранжитди? Янгиликлар

Санъат Шиховни нима ранжитди?

“Динамо” клуби ниҳоят муваффақиятсиз натижалардан кейин ғалабали ўйинларни ҳам бошлаб олди. Тачмурод Агамуродов келгач “Бунёдкор”ни Тошкентда 0:1, Самарқандда эса “Андижон”ни 2:0 ҳисобида таслим қилишди.
Ҳар иккала учрашувдаги ғалаба “Динамо” учун катта аҳамият касб этди. Мазкур баҳсларда Санъат Шиховнинг ҳиссаси катта бўлди. “Андижон”га қарши ўйинда эса охирги дақиқада гол уриб жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади. Ҳозирги пайтда унинг ҳисобида бешта гол бор ва у “Динамо”нинг тўпурари бўлиб турибди. Шихов яққол ҳужумчи бўлмаса-да, зиммасига юкланган вазифани бажариб келмоқда. Шу боис Санъат самарқандликларнинг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади. Уни “Пахтакор”дан ижара асосида қўлга киритишди ҳамда тез орада ишқибозларнинг меҳрини қозонди. Санъат билан анчадан бери гаплашиб турамиз, аммо у интервьюдан олдин шундай деди: “Нимагадир интервью берсам ўйинимда ўзгариш бўлади” деб ҳазил аралаш фикр билдириб ўтди. Шунга қарамасдан у суҳбатлашиш учун вақт топди. Унинг бир қатор айтган гаплари эътиборимизни тортди. Ўйлаймизки, сизни ҳам бефарқ қолдирмайди.  

- “Андижон” билан ўтказилган ўйинда навбатдаги муҳим ғалабага эришдинглар. Эътиборлиси, иккала гол ҳам бўлимларнинг охирида киритилди. Айниқса, сизнинг голингиз учрашувда ҳамма нарсага узил-кесил нуқта қўйди.

- Ушбу ўйин жамоамиз учун муҳим эди. Бунгача чемпионатимизда кичик танаффус эълон қилиниши олдиндан аниқ эди. Бу вазиятда ғалаба қозониб бироз хотиржам ҳолда танаффусга чиқмоқчи бўлдик. Бундан ташқари анчадан бери ўз майдонимизда ғалаба қозона олмай келаётгандик. Самарқандда ҳам уч очкони қўлга киритиб мухлисларимизга қувонч улашиш ниятида майдонга тушдик. Шу сабабли учрашувнинг аҳамиятини барча йигитлар тўлиқ ҳис қилган ҳолда тўп суришди. Янги мураббий келганидан кейин ўйинимизда ҳам ўзгаришлар билиняпти. “Динамо”га чиндан ҳам кучли мутахассис келди. Бу орқали футболчиларда ўз кучига бўлган ишонч ҳам пайдо бўлди. Муҳими, Тачмурод Агамуродов бизларни ғалабага ишонтира олди. Биласиз, кетма-кет учта учрашувда ютқазиб қўйдик. “Бунёдкор”га қарши беллашувдан аввал Агамуродов келгач аввало жамоа ичида йиғилиш ўтказиб, “биз ҳаммани ютишимиз мумкин, фақат бунинг учун хоҳиш бўлиши керак” деб бизни руҳлантирди. Машғулотларда ҳам мураббий ўзининг тактикасини кўрсатиб қандай ишлашимизни тушунтирди. Агамуродов жамоамизга айни вақтида келди деб ўйлайман. Шундан сўнг йигитларда ҳам футболчи сифатида ижобий тарафга ўзгариш бўлди. Бу нарса машғулот жараёнидаёқ кўзга ташланди.  

- “Бунёдкор”ни ўз майдонида мағлуб этишингларни ҳеч ким кутмаганди. Шу боис натижани сенсация сифатида қабул қилишди.
- “Бунёдкор” билан учрашувда ғалаба қозонишимизни балки ростдан ҳам кутишмагандир. Аммо бу ўйинда ғалабага бўлган ишончимиз катта эди. Ўйиндан олдин Тачмурод Шамакович ҳаммани ютиш мумкин деб бизни руҳлантирди. Тўғри, “Бунёдкор” чиндан ҳам кучли жамоа. Бироқ “Динамо”да ҳам кучсиз ўйинчилар йўқ. Майдон текис, тўп думалоқ бўлгани учун ҳам футболда ҳар қандай натижа юз бериши мумкин. Бизнинг ўйинчиларимиз ҳам футбол ўйнашни билишади. “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратганимизни сценсацияга йўйиш керак эмас. Шунчаки оддий натижа сифатида қабул қилиш лозим. Кўпчиликнинг “Динамо”ни “Бунёдкор” устидан эришган муваффақиятини сценсация деб атаганини жамоамизга нисбатан ҳурматсизлик деб биламан. Нимага бундай дейишди, тушунмадим? Ёки кеча футбол ўйнашни бошлаб, бугун ютиб қўйдикми? Биз ҳам бир неча йиллардан бери тер тўкиб футбол ўйнаяпмиз. “Динамо”да ўзига яраша таниқли ўйинчилар бор. Буни ҳар бир турда кузатилиши мумкин бўлган натижа деб ҳисоблайман. Тақдир тақозоси билан иккинчи даврани кўнгилдагидек бошлай олмадик. Бу каби омадсизлик ҳар бир жамоа билан юз беради. “Бунёдкор”ни ютганимиз “Динамо” аъзоларини ортиқча даражада илҳомлантириб юборгани йўқ. Ўйиндан кейин ечиниш хонасида олдинлари ғалабадан қандай хурсанд бўлган бўлсак, худди шундай хурсандчилик ҳукм сурди. Кейин Самарқандда тўпланганимизда ҳамма бу ғалабани унутиб бор эътиборимизни “Андижон” билан кечадиган учрашувга қаратдик.  

- Демак, “Бунёдкор”га қарши учрашув ва ундаги ғалаба фаолиятингизда оддий учрашувлар қаторидан жой олди, тўғрими?
- Бунақанги ўйинлар кўп бўлган. Лекин ҳар сафар ғалабамизни сценсацияга айлантиришлари менга ёқмайди, қандайдир ғалати туюлади. Таркибимизга эътибор берсангиз, жамоамизда ўз кучига ишонадиган яхши ўйинчилар бор, тўғрими? Албатта, “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратганимиз қувонарли бўлди, бунинг устига меҳмонда уч очкога эга бўлдик. Бу эса йигитларда ўз кучига бўлган ишончни янада орттирди деб ўйлайман. Охир-оқибат оғир кунларни енгиб ўтганимиздан барча хурсанд бўлди.  

- “Динамо”нинг “Бунёдкор”ни енгиши кутилмаган натижа бўлди дея самарқандлик футболчига савол билан мурожаат қилганимда улар бу фикрмни тасдиқлашлари мумкин эди. Лекин сиз бошқача жавоб қайтардингиз. Бунга сабаб “Пахтакор”да тўп суриб ажойиб ғалабаларга эришганингиз туртки берди ва бу сиз учун одатий ғалаба бўлди деб ўйлайман...
- Гапингиз тўғри. Мен ҳам сизга айнан шу фикрни тушунтирмоқчи бўлдим. Шунингдек, яна бир оддий мисол тариқасида айтадиган бўлсам, Асрор Алиқулов билан Зайниддин Тожиев эришган ютуқларга улардан ҳеч ким эришмаган. Шунинг учун нима сабабдан ғалабамизни ҳамма сценсация деб қабул қилганига тушуна олмай қолдим. Тожиев билан Алиқулов кўрган нарсаларни “Бунёдкор”да ҳали кўрмаган футболчилар кўп. Юқорида айтганимдек, худди кеча футбол ўйнашни бошлаб, бугун ўта шов-шувли ғалабани қўлга киритгандек бўлиб қолдик. Лекин бу ғалабамизнинг замирида раҳбарларнинг, мураббийларнинг ва футболчиларнинг меҳнати ётибди. Қолаверса, жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизнинг ҳам меҳнатлари бор. “Бунёдкор”га қарши учрашувда Самарқанддан кам сонли бўлса ҳам ишқибозлар келганини кўрдим. Айнан улар ғалабамизга ишониб Тошкентга келишди. Агар ишонишмаганида келишмаган бўларди. Самарқандлик ишқибозларга шундай дейман: ҳар доим севимли жамоангизнинг ғалабасига ишонинглар! Бир пайтлар Урганчнинг “Динамо” клубига мухлислик қилардим. Бу жамоа ютқазганида роса йиғлардим ва энди “Динамо”нинг ўйинига бормайман дердим-у, барибир яна кейинги ўйинини кўриш учун стадионга кирардим. Нимагаки, мен бу жамоани яхши кўрардим, доим ишқибозлик қилардим. Ўз жамоасини яхши кўрган мухлис ютқазганида ҳам, ютганида ҳам ёнида бўлади. Ёшлигимдан “Реал”ни танлаганман ва уни олқишлаб келаман. Ютса ҳам, ютқазса ҳам уларга мухлислик келавераман. Ҳозирда шундай гапларни ҳам эшитдимки, энди “Динамо”нинг ўйинларига бошқа келмаймиз дейишибди. Жаҳл қилиб ўйинга бормаймиз дегани билан фойдаси йўқ-ку! Мағлубиятга учраганимизда биз ҳам ишқибозлардан қолишмаган ҳолда азият чекамиз, қайғурамиз. Ичимиздан роса алам бўлади. Аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бугун ютсангиз, эртага ютқазишингиз ҳеч гап эмас. Мухлисларнинг ҳақорат қилишларини ҳам тушунаман. Лекин яхши ва ёмон кунида бирга бўлишларини истайман. Менга алам қиладигани шуки, битта ўйин орқали яхши кунларингизни унутиб қўйишади. Ҳамма ғалабани хоҳлайди, ҳеч ким ютқазамиз деб майдонга тушмайди. Айни дамда биз учун яхши кунлар келди. Тажрибали мутахассис келгани учун футболчиларни ғалаба қозонишга ишонтирди. Бизга айнан мана шундай ютуқлар етишмаётганди. Жамоамиз яхши йигитлардан ташкил топган. Фақат уларга тўғри йўналиш берилса кифоя эди. Агамуродов ҳаммада ғолиблик руҳини уйғота олди.  

- Нима деб ўйлайсиз, агарда Камо Газаров ишни давом эттирганида “Динамо”ни бундан-да аянчли аҳволда кўришимиз мумкинмиди?
- Йўқ, бу нотўғри гап. Ҳар битта мураббийнинг ўз фалсафаси бор. Камо Газаров ҳам яхши ишлаётганди. Фақатгина омад юз ўгираётганди. Шунчаки ўша мураббий иш бошлаганида омадсиз кунларимизга тўғри келиб қолди. “Насаф”га йирик ҳисобда ютқазиб қўйганимиздан сўнг ҳамма тушкунликка тушиб қолганди. 

- Кетма-кет мағлубиятлар ва қимматли очколарни йўқотилиши эвазига “Динамо”нинг олий лигада қолиш учун курашиши айтилаётганди. Энди бўлса, вазият ўзгаргач юқори ўринлар учун курашиши тинмасдан тилга олинмоқда.
- Тўғри айтдингиз, бундан буён имкони қадар юқорига кўтарилишга ҳаракат қиламиз. “Динамо”нинг пастга шўнғишига ўзимиз сабабчи бўлдикми, энди юқорига кўтарилишига ҳам сабабчи бўлишимиз шарт. Имкониятимиз етгунча бу борада курашишда давом этамиз. Бизда аниқ мақсад бор, иложи борича 7-ўринга чиқишга ҳаракат қиламиз. Кейинги йилдан эса янада жиддийроқ вазифалар қўйилади.

- “Пахтакор”дан ижара асосида “Динамо”га ўтгансиз. Бу ердаги фаолиятингиз қанчалик манзур бўлмоқда?
- Жамоадаги барча футболчилар билан аҳиллигимиз менга ёқади. Ёмон томони, оиламдан узоқроқдаман. Буни ҳисобга олмаганда, “Динамо”даги фаолиятим ўзим учун ижобий деб айта оламан.

- Кейинчалик “Пахтакор”га қайтиш ниятингиз борми?
- Қайтаман ёки қайтмайман десам нотўғри бўлади. Ҳар бир жамоанинг мақсади бор. “Пахтакор” эса яхши шаклланган клуб. Тўғриси, бундай шароитда у ерда ўз ўрнимни кўрмаяпман. Менинг биринчи мақсадим миллий терма жамоада тўп суриш. “Пахтакор”га қайтгим келяпти деганим билан шу заҳотиёқ у ерга бора олмайман. Ҳозирги имкониятга реал кўз билан қараш керак. Қачондир “Пахтакор”га керак бўлсам ва ўзлари қайтаришса бу бошқа гап. Айни пайтда эса ёрдамим “Динамо”га керак ва шунинг учун ҳам шу ердаман.

- “Динамо”да энди руҳий тикланиш пайдо бўлди. Бунга қадар умидсизлик аломатлари кўпроқмиди?
- Боя айтганимдек, “Насаф”га мағлубиятга учраганимиз қаттиқ зарба бўлди. Бундай ўйин ва натижа бўлишини кутмагандик. Шу сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолгандик. Худога шукурки, энди ҳаммаси ўтиб кетди. Барча жамоадошларимда ўзига бўлган ишонч ортди.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика