UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  14 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  4 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  1 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Санъат Шихов: "Сўғдиёна"нинг ўйин услубида ўзимни кўрмадим. "Бухоро" ортга ташланган қадам эмаслигини исботлайман" Янгиликлар

Санъат Шихов: "Сўғдиёна"нинг ўйин услубида ўзимни кўрмадим. "Бухоро" ортга ташланган қадам эмаслигини исботлайман"

Про лига иштирокчиси ҳисобланган "Бухоро" қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини кучайтиришда давом этади.

"Кўҳна шаҳар" жамоаси бунга қадар Абдужамол Исроилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Алишер Саноев каби футболчиларни қўшиб олганди. Куни кеча маҳоратли ва тажрибали ижрочи Санъат Шихов ҳам жамоа сафини тўлдирди. Ярим ҳимоячининг "Сўғдиёна"дан кетишини кўпчилик учун кутилмаган қарор сифатида қабул қилди. Биз эса барчасига ойдинлик киритиш мақсадида Санъат Шиховга бир неча саволлар билан юзландик.

- Қишки ўқув-машғулот йиғинини "Сўғдиёна"да бошлаган эдингиз. Лекин, кутилмаганда "Бухоро"га ўтганингиз ҳақида хабар чиқди. Таклифни қабул қилишингиз қандай бўлди? 

- Барчаси тезда кутилмаганда рўй берди. "Сўғдиёна" билан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган эдим. Аммо, айрим сабаблар туфайли кетишга қарор қилдим. Шу паллада "Бухоро" жамоасидан таклиф келиб тушди. Чорловни тезда қабул қилдим. Ўйлаб ўтиришга вақтим ҳам, хоҳишим ҳам бўлмади. Бухоро шаҳрини ва мухлисларини яхши кўраман. Азалдан яхши хотиралар қолган. Шунинг ўзи ҳам қарор қабул қилишда қийинчилик туғдирмади деб ўйлайман. 

- Қизиқ жиззахликлар сафини тарк этишингизга қайси омилларни сабаб сифатида кўрсата оласиз?

- Сабаби уларнинг ўйин услубида ўзимни кўрмадим. Кетиш қарори ўзимдан чиқди. "Сўғдиёна"да ажойиб мураббий ва футболчилар бор. Раҳбарият жамоага қўлидан келганча яхши шароитларни яратиб бермоқда. Келгусида бу жамоага омад тилайман. Суперлигада медалларга эга чиқиб Жиззах шаҳри аҳолисини хурсанд қилишлигини тилаб қоламан. 

- Мазкур жамоадаги бир йиллик фаолиятингиздан қай даражада қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Барчаси шундан бошланди. Тўғриси ўтган мавсум кўрсатган ўйиним ўзимга ёқмади. Битта ўйин яхши ҳаракат қилсам, кейинги учрашувда ўзим истагандек ўйнолмадим. Қисқаси ўйинимдан кўнглим тўлмади. Балки, мураббийнинг тактикасига туша олмагандирман. "Сурхон" билан кечган ўртоқлик баҳсидан сўнг жамоа билан хайрлашдим. Билдимки, бу жамоада ўзим кутган ўйинни кўрсата олмайман. Жамоада қолиб пулимни олиб юришим мумкин эди. Лекин, мен бундай йўл билан пул топишни ўзимга лозим кўрмайман. Футболчи биринчи галда футболдан роҳат олиши керак. Ҳар бир соҳада инсон сидқидилдан ҳалол меҳнат қилиб оила боқиши даркор. Менга ёшлигимдан шундай тарбия беришган. 


- Суперлигадан Про лига жамоасига ўтишингизни кўпчилик ортга ташланган қадам дейиши мумкин. Бироқ, ушбу лига сўнгги йилларда юқори даражага чиқаётганлиги учун ҳам футболчилар Про лига клубларига ўтишмоқда десак бўладими ?

- Ҳа, ўтган йили мусобақани ташкил қилиш йўлида катта ишлар амалга оширилди. Бу даражада тезда ўсишга эришгани билан ПФЛни табрикласа бўлади. Агарда шу зайилда давом этилса бундан фақат ўзбек футболи ютади. Шахсан ўзим учун "Бухоро" ортга ташланган қадам эмас. Мени таниганлар характеримни яхши билади. Худо хоҳласа ўзимга бундан ҳам юқори талабларни қўйиб ортга ташланган қадам эмаслигини исботлайман. 

- Ушбу қарорингизга Улуғбек Бақоевнинг муносабати қандай бўлди?

- Билмадим. Бу борада гаплашганим йўқ. Мен футболчиман. Фаолиятим давомида кўплаб яхши мураббийлар билан бирга ишлаганман. Аммо, шу пайтгача бирорта мураббийдан кетишимга муносабатини сўрамаганман. Мен бўлмасам жойимда бошқа футболчини ўйнатади. 

- Жиззахлик футбол ишқибозларига айтадиган сўзларингиз бўлса марҳамат...

- Ортда қолган йил барчамиз учун қийин бўлди. Шунга қарамасдан бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Биринчи навбатда барчаларига соғлик тилайман. Ажойиб бир йил учун раҳмат айтаман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика