«Сан-Паулу» Какани қайтармоқчи

Narzulla Saydullayev
23 апр 2014, 16:17
«Сан-Паулу»нинг янги президенти Карлос Айдар «Милан» ярим ҳимоячиси Какани клубга қайтармоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли бразил 1994-2003 йилларда «Сан-Паулу» шарафини ҳимоя қилган.

«У қайтишини жуда хоҳлаяпман. Кака – Сан-Паулунинг фахри, яхши тарбия топган ва кўп голлар уради.

Афсуски унинг учун курашда араблар ва хитойликлар билан рақобатлаша олмаймиз. Агар «Сан-Паулу»га келса зўр бўларди, – дейди Айдар.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru