Сан-Марино терма жамоаси бош мураббийи: "Бельгия ва Россия умуман бошқа сайёрадан келган жамоалар"

Alisher
20 ноя 2019, 10:54
Сан-Марино терма жамоаси бош мураббийи Франко Варрела ўз жамоаси ва россиялик футболчиларни фарқлади.

Мутахассис бу ҳақда ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Сан-Марино терма жамоаси Евро-2020 саралаш босқичидаги сўнгги баҳсда Россияга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Рақибларимиз орасида иккита жуда кучли Европа жамоалари бор эди: Бельгия ва Россия. Улар шубҳасиз ўзга сайёрадан келишган. Уларда умуман бошқага техника ва тактика бор. Йигитларимнинг айтишича, улар шу сабаб ўйинни ўзгартира олмаганлар. Биз бор кучимизни ишга солдик, захирадан ҳам тўлиқ фойдаландик, афсуски 5та гол ҳам ўтказиб юбордик", - дейди Варрелла.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com