UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:27Аморим Гарначо яна нималарни ўрганиши кераклигини айтди  1 23:02Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўзгариш  1 22:50"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 22:19Саудия Арабистони. Пешқадам "Ал Ҳилол" аутсайдер дарвозасига 9та гол урди  3 21:50"Навбаҳор" БААда Хорватия, Арманистон ва Хитой жамоаларига қарши ўйнайди  1 21:30"Сўғдиёна" дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 21:08Златан Роналдуга жавоб берди  15 20:44АПЛ топ-клублари қизиққан футболчини "Бавария" илиб кетмоқчи  0 20:16ПСЖда 7-рақамнинг янги эгаси маълум!  1 19:59Гави: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси"  9 19:34Гари Невилл: "Гарначо ва Рэшфорд кетса, МЮ учун олдинга ташланган катта қадам бўлади"  13 19:10Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига хорижлик бош мураббийи тайинланди!  9 18:58Расман: Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"га қайтди!  1 18:37Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғинга киришди  0

Самвел Бабаян: "Яман дарвозабони жуда кучли" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Яман дарвозабони жуда кучли"

Яман - Ўзбекистон ўртасидаги ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ва Сардор Рашидов иштирок этди.

"Эртага ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги навбатдаги ўйин бўлиб ўтади. Бизга Тошкентда бизга етарлича қаршилик кўрсатган жамоа рақиблик қилади. Яман ўтган турда Филиппин меҳмони бўлиб ғалабага эриша олди. Биз бу ўйинга етарлича тайёргарлик кўришимиз керак, сабаби бу босқичда осон ўйинлар бўлмайди", - дейди Бабаян.

"Яман терма жамоасининг Филиппинга қарши ўйинини кўриб ўрганиб чиқдик. Улар жуда яхши ўйнашди. Худо хоҳласа, эртага биз ғалаба қозонамиз", - дейди Рашидов.

- Жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Таркибда йўқотишлар борми?

- Шукурки таркибимиздаги барча соғ-саломат ва ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Имокниятларга келсак, тўғри бизнинг жамоа рақибдан устунроқ. Лекин Яман таркибида ҳам бир қатор кучли футболчилар бор. Дарвозабонни алоҳида таъкидлаб ўтишим мумкин. Айнан унинг ҳаракатлари туфайли ҳам Яман Филиппинда ғалабага эришди.

- Сардор, сиз жамоанинг етакчи тўпурарларидан бирисиз, охирги ўйинларда кўплаб гол урдингиз. Лекин Яманга гол ура олмадингиз. Буни қандай изоҳлайсиз.

Сардор Рашидов: - Футбол аввало жамоавий ўйин. Гол уришим ёки урмаслигим катта аҳамиятга эга эмас, асосийси ғалабага эришиш. Яман ҳимоячилари у қадар кучли эмас, Тошкентдаги ўйинда жамоам ғалаба қозонди, энг асосийси шу.


ЎФФ матбуот хизмати

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика