Самвел Бабаян: "Қосимовнинг "Бунёдкор"дан кетишининг биз учун ижобий ёки салбий томони йўқ"
05 апр 2014 19:33
Янгиликлар
Самвел Бабаян: "Қосимовнинг "Бунёдкор"дан кетишининг биз учун ижобий ёки салбий томони йўқ"
"Машъал" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб "шерлар" бош менежери қатнашди.
"Тўртинчи ўйинни ўтказдик. Баҳорги ўйинлар эканлиги сезилиб турибди. Майдонлар ҳолати жуда ёмон эканлиги билиниб турди. Барча имкониятни кўрсатиш учун бундай майдонлар халал берди. Биз бугун "Машъал" ва майдонга қарши ўйнадик", - деб гап бошлади Самвел Бабаян.
Рақиб тартибли ва курашчан жамоа эканлиги кўриниб турибди. Жамоада юлдузлар йўқ, лекин барча ўз ишини билади.
Ҳимоячилардан кўнглим тўқ. Таркибимизда Миладинович, Кримец, Мерзляков ва Ҳошимов каби ҳимоячилар бор, уларнинг ҳаракатларидан мамнунман.
Мен ҳимоя ва ҳужумга ажратмайман, бизда 10та ҳужумчи ва 10та ҳимоячи бор. Сергеев бугун гол урмаган бўлса ҳам катта ҳажмдаги ишни бажарди. Шундай футболчилар кўпроқ бўлса ижобий натижага эришаверамиз.
Андреев шифохонадан қайтиб келди, ўзини бироз яхши ҳис қилмоқда. Бугун жуда кескин ўйин бўлди, унинг мияси чайқалди.
Чемпионатда биздан ташқари 13та жамоа бор, Қосимовнинг "Бунёдкор"дан кетишининг биз учун ижобий ёки салбий томони йўқ деб биламан.

Фикрлар