UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   0 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  1 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  8 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  13 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26

Самвел Бабаян: "Пахтакор" пешқадам - мухлисларимиз бундан хурсандлар" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Пахтакор" пешқадам - мухлисларимиз бундан хурсандлар"

"Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Самвел Бабаян қатнашди.
"Биз бугун муҳим ғалабага эришдик. Бундан хурсандман ва Яратганга шукур айтаман. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, бизда кўплаб вазиятлар бўлди. Улардан фойдаланишда оқсадик. Меҳмонларда эса биргина жуда яхши имконият юзага келди. Ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. Ўз навбатида “Олмалиқ”нинг яхши ҳаракат қилганини эътироф этмоқчиман. Уларда юқори савиядаги мураббийлар штаби ва футболчилар бор.

Ҳимояда яхши ўйнадик. Ўйин охирида эса фойдалана олмаган вазиятлар туфайли дарвозамиз олдида кескин ҳолат содир этилганига гувоҳ бўлдик. Ҳали баҳорги футболдан тўлиқ қутула олганимиз йўқ. Ҳали ишлашимиз керак. Ўйинлар ўтиб бориши билан янада юқори формага кириб борамиз. Машғулотларда камчиликлар устида ишлашимиз лозим.

Ҳакимов бугун ўзига юклатилган вазифани яхши уддалади. Унда катта футболга ўтишди ва руҳий тарафдан баъзи муаммолар бор эди. Менга ишонинг, жамоамизда техник имконият бўйича унга етадиган ҳужумчи йўқ. У ҳали ўзини кўрсатиши ва юқори савияда ўйнашига ишонаман. Унга бугун озгина совуққонлик етишмади. Гол урганда ўйин қаҳрамонига айланарди.

Терма жамоага таклиф қилишлари борасида ҳеч нарса гапирмоқчи эмасман. Ҳозир Ўзбекистон терма жамоасида жуда малакали мутахассис бошқармоқда. Келинглар уни қўллаб қувватлайлик, термамизга омад тилайлик. У Ўзбекистон футболи учун жуда катта иш қилган. 

Ўтган ойда мени ОАВ вакиллари энг яхши мураббий деб топишди. Искандеров эса энг яхши футболчига айланди. Бундан жуда хурсандман. Бундан кейин ҳам ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика