UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  1 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  1 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  8 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  6 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   11 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  16 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  41

Самвел Бабаян: "Ўйинни экстра-таймларларга олиб бормаслик учун жуда кўп ҳужумлар қилдик" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ўйинни экстра-таймларларга олиб бормаслик учун жуда кўп ҳужумлар қилдик"

Ўзбекистон Coca Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" 0:0 (3:1 пенальтилар сериясида) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Барчага хайрли кеч. Аввало, мухлисларимиз ғалаба билан табрикламоқчиман. Бугунги ғалабани тарихий деб атаса ҳам бўлади. 24 йилдан сўнг "Навбаҳор" яна финалда. "Навбаҳор" брендини қайта тиклаш борасида мавсум бошидан бери такрорлаб келмоқдамиз. "Навбаҳор"ни ўзбек футболидаги топ жамоага айлантириш йўлидамиз. Бунинг учун кўп ишлар қилинди, мақсадимизга етишимизга ҳам озгина қолмоқда. Олдинда чемпионатнинг қолган ўйинлари ва кубок финали турибди. Бухоро ажойиб шаҳар. Ўзбекистон тарихи ушбу шаҳарда мужассамлашган. Биз ҳам Бухоро тарихида ўз ўрнимизни қолдирмоқчимиз, шаҳарнинг спортга боғлиқ тарихида, албатта. Мухлислар хоҳлаётган натижа томон интиламиз.

  Ўйинга келсак, агар биз охирги икки ўйинда яратган вазиятларимизни ҳисоблаб чиқсак, ушбу вазиятлар бутун бошли даврага етарли бўлди. Бахтга қарши, вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсаяпмиз. Бундан ташқари, бу психологик ҳолатга ҳам боғлиқ. Албатта рақиб кўрсатган ўйинни ҳам алоҳида қайд этиш керак. Уларда кадрлар билан боғлик муаммо бўлса ҳам, "Сўғдиёна" натижа учун керакли ишни қилди. Уларни айблашга ҳаққим йўқ. Рақиб жиддий эди, улар ўйлаган мақсадларига, яъни пенальтилар сериясигача ета олишди. Йигитларим серияда ажойиб ҳаракат қилишди ва биз ғалаба қозондик. Ўйин ҳақида бошқа гап айтишнинг ҳожати йўқ. Бу каби узоқ давом этадиган ўйинлар жисмонан жуда қийин кечади. Шу сабаб ҳам ўйинни иложи борича эртароқ тугатиш керак. Бунинг учун яратган вазиятларимиздан фойдаланишимиз керак эди. 

- Ўйин жуда ҳаяжонли бўлди. Мухлислар ҳам ўйинни хавотир билан кузатиб боришди. Сиз ўйин пенальтилар сериясигача боришини кутганмидингиз? Агар жавоб ҳа бўлса, бунга қандай тактика тайёрлаб қўйгандингиз?

- Агар кўрган бўлсангиз, ўйиннинг бошида биз жуда юқори темпда старт олдик ва жуда кўп вазиятлар яратдик. Биринчи ва иккинчи таймларда ҳам шундай бўлди. Буларнинг барчаси ўйинни экстра-таймларга олиб бормаслик учун эди, жуда кўп ҳужумлар қилдик. Рақиб ҳимоявий тактика танлаши маълум эди. Футболда ҳамма нарса бўлади. Шу сабаб ҳам, пенальтилар сериясига тайёр эдик. Фаолиятим давомида пенальтилар сериясигача борган ўйинлар жуда кўп бўлган. Бу ҳолатда қандай ишлаш кераклиги борасида ўз услубим бор. Буни албатта ҳозир очиқлай олмайман, сабаби олдинда финал бор. Кутганмидик ёки йўқ? Албатта йўқ. Сабаби, биз ўйиндан гол уришни мақсад қилгандик. Ўйиннинг охирида ҳам ҳужумга ўтиб жуда кўп вазиятлар яратдик.

- Бугунги ўйин мухлисларимизга бешта ўйин берадиган ҳаяжонни берди. Албатта ғалаба бизга катта қувонч берди. Аммо биз каби ёши катталарга қандайдир компенсация бўладими йўқми? (ҳамма кулиб юборади)

- Албатта бу ташкилий масалани раҳбарият ҳал қилади. Шу ўринда мухлисларимиздан Бухорода финалга мос аура ҳосил қилишларини сўраб қолардим. Албатта, "Насаф" географик жиҳатдан Бухорога яқинроқ. Аммо мен "Навбаҳор" мухлисларини яхши биламан. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам уларнинг қўллаб-қувватловларини ҳис қилиб турамиз. 

- "Насаф" ҳақидаги фикрингиз?

- Мен "Насаф" энг яхши ташкил қилинган жамоалардан бири эканлигини кўп марта айтганман. Улар яхши футбол ўйнашади. 3-4 йилдан бери бир хил таркиб. "Насаф" бекорга ОЧЛ плей-оффига йўлланма олмади. Улар ҳозирда чемпионатни ҳам бошқариб туришибди. Уларга максимал равишда ноқулайлик туғдиришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика