UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  0 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  4 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   2 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  10 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  15 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

Самвел Бабаян: "ЎФА ўтган йил дисквалификацияни бекор қилган" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "ЎФА ўтган йил дисквалификацияни бекор қилган"

Самвел Бабаян бугун Тошкентнинг "Локомотив" клубида иш бошлаганидан хабарингиз бор.

Самвел Бабаян "Локомотив"да иш бошлади

Биз ушбу мураббий билан боғланиб бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Сиз ЎФА томонидан дисквалификация қилинган эдингиз...
- 2018 йил 1 февраль куни ЎФА Ижроия қўмитаси томонидан дисквалификация олиб ташланган. Шу боис бугунги кунда ўз фаолиятимни давом эттира оламан.

- Ўзбекистонга қайтдингиз...
- Ҳа, "Локомотив" клубидан таклиф тушгани учун Ўзбекистонга қайтишга ва мамлакат футболи ривожи учун ишлашга қарор қилдим.

- Қандай сабаб билан "Локомотив" таклифини қабул қилдингиз?
- Бунинг сабаби "Локомотив" инфратузилма борасида янги даражага чиқмоқчи. Бунга қадар академия, футбол мактаби йўқ эди. Клуб бир неча бор чемпионликка эришди. Энди эса "Локомотив" "янги Жепаров", "янги Аҳмедов"ларни тарбияламоқчи. Мен бир неча йил давомида "Пахтакор"да ишлаганим бунда қўл келиши мумкин. Ўз тажрибам билан "Локомотив"га ёрдам беришни истайман.

Тез орада Самвел Бабаян championat.asia сайтида батафсил интервью беришга ваъда берди.


Рейтинг: -457   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика