UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  17 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  20 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3

Самвел Бабаян: "Кунига 24 соат ишлаяпмиз, лекин нимадир етишмаяпти" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Кунига 24 соат ишлаяпмиз, лекин нимадир етишмаяпти"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (0:0) мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.


"Кўп гапиришга ҳожат йўқ. Жамоага нимадир бўляпти. Балки омад етишмаётгандир. Кетма-кет тўртинчи дурангни қайд этдик. Буни тушунтириб бериш имконсиз. Жуда кўп вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Албатта, буларни таҳлил қиламиз. Бу борада кеча-ю кундуз ишлаймиз. Афсуски, биздан пастроқда жойлашган рақибларни доғда қолдира олмаяпмиз. Қимматбаҳо очколарни бой бераётганимиз ачинарли. Бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз. 

Вазиятни тўғрилаш учун бизда имконият бор. Ташкилотчилик масаласидаги айрим муҳим масалаларни раҳбарият билан келишиб олишимиз керак. Чемпионат ва кубокда юқори поғонани эгаллаш учун рақобатбардош таркиб бўлиши лозим. Чунки кимдадир пасайиш бўлиши мумкин. Бой захирага эга эмасмиз. 

Пенальтини кўрдингиз, 100 тадан 100 та гол урадиган футболчи ноаниқ зарба йўллади. Машғулотлар ва мини-турнирларда унга етадигани йўқ. Намангандаги 3 йилик фаолиятим давомида оғир пайт бўлмоқда. Раҳбарият билан бу ҳолатдан чиқиб кетиш йўлларини қидирамиз. 

Ўйин сифати бўйича шогирдларимдан шикоятим йўқ. Биз кўп имконият яратяпмиз. Рақибнинг очилишини кутамиз. Афсуски, чорасизман.

Натижа учун яна бир бор мухлислардан кечирим сўрайман. Уларнинг салбий муносабатини тушуниш мумкин. Жамоа ҳали кучаяди. Максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Иккинчи даврада ҳужум чизиғини кучайтиришимиз керак. Гол урмасак, натижага эриша олмаймиз. Омад келмаса ҳам қийин. 

Раҳбарият бизни доим қўллаб-қувватламоқда. Улар вазифа қўйганидан кейин қўллаб-қувватлаши табиий. Лекн бизга нимадир етишмаяпти. Мен ҳам Наманганда чемпионлик байрами бўлишини хоҳлаяпман. Ёрдамчи мураббийлар билан кунига 24 соат ишлаяпмиз. Бор эътиборим жамоада, барибир нимадир етишмаяпти. "Навбаҳор" шу пайтгача бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлаверади. Бизга бироз вақт керак", — деди наманганликлар устози.

Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика