UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  11 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   10 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  4 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  18 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9

Самвел Бабаян: "Ҳимоя ва ҳужум ўртасида мувозанат бўлиши керак" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ҳимоя ва ҳужум ўртасида мувозанат бўлиши керак"

Coca Cola Суперлигаси 17-тури доирасида "Насаф"га қарши ўтган учрашувдан кейин "темирйўлчилар" устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйин ҳар томонлама - турнир жадвалидаги ҳолат нуқтаи назаридан, шунингдек, руҳий ҳолатимизни яхшилаб олиш учун ҳам бизга муҳим эди. Ушбу рақиб орқали биз қанчалик даражада сифатли ўйин кўрсата олишимизни кўриб олардик. Бугунги баҳс кўрсатдики, биз буни ҳолатма ҳолат яхшилаб боряпмиз. Вазиятларни яратишдаги ҳаракатларимиз анча чиройли кўриняпти. Бошқа томондан олиб қараганда, ҳимоядаги позицион ўйинимиз ҳам ёмон кўриниш олмади. Сўнгги дақиқаларга қадар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаргани, ўйинни ташлаб қўймагани учун футболчиларимдан миннатдорман. Мухлисларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Фақатгина олдинга ҳаракат қиламиз. Бугунги ўйин давомида бир неча эпизодларда кўриндики, биз қайси йўналишда юришни давом этишимизни билиб олдим.

- Рақиб "Локомотив"га қанчалик даражада қаршилик кўрсатди деб ҳисоблайсиз?
- "Насаф" - ёш ва иқтидорли футболчилардан ташкил топган жамоа. Улар тўғри йўлдан кетишмоқда. Йилдан йилга ёш йигитлар катта тажриба тўплашмоқда. Ушбу йигитлар фонида "Насаф" жуда кучли жамоа бўлиб кўриняпти. Шу боисда қаршилик мухлисларни шундай жамоаси борлиги билан табриклаб қоламан.

- Темурхўжа Абдухолиқов сўнгги ўйинларда кам гол урмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда деб ўйлайсиз?
- Бир нечта жиҳатлар. Оилавий руҳият ҳолати. Ўйин давомида руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлган вазиятлар бўлиб туради. Темурхўжа юқори савияли, сифатли футболчи. Биз кўриб, ўзи тушуниб турган хатоларни тўғрилашда ишлашда давом этамиз. У бизнинг асосий ҳужумчимиз ва у яқин вақтларда ўзининг олдинги ҳолатига қайта олади.

- "Локомотив" ўз майдонида гол ўтказмасдан ғалабага эришяпти. Ҳимоячиларнинг ўйинларига юқори баҳо бера оласизми?
- Барча жамоа ҳужум қилишни ҳам ҳимояда ўйнашни ҳам билиши керак. Яхши ҳимоя билан турнирларда ғолиб бўлиш мумкин. Аммо ҳар доим ўйинда мувозанат бўлиши керак. Бугунги баҳснинг сўнгги дақиқаларида йигитлар рухий томонлама ажойиб кўринишди. Шунингдек, бундай паллада футболчиларимиз натижани ушлаб қолиш учун қанчалик даражада ҳаракат қила олишини ҳам кўриб олдик. Рақибларнинг деярли барча ҳудудларини ёпиб қўйиб, уларга вазият бермадик деб айта оламан.

Рейтинг: -150   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика