UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  7 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  49 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  24 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  5 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  101

Самвел Бабаян: "Ҳимоя чизиғимизни кучайтиришимиз лозим" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Ҳимоя чизиғимизни кучайтиришимиз лозим"

"Пахтакор" менежери Самвел Бабаян "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Энг аввало, ушбу ўйин муҳим ҳисобланади. Жамоалар қандай ўринларда бўлмасин, бу муҳим ўйин бўлади. Мухлислар кўпайганидан хурсандмиз. 

Ўйинга келадиган бўлсак, таблодаги ҳисоб барчасини айтиб турибди. Зуҳуров бекорга "Бунёдкор"нинг энг яхши футболчиси эмаслигини исботлади.

"Бунёдкор" жиддий рақиб. У ерда кучли футболчилар йиғилган. Бугунги жамоалар ОЧЛ савиясидаги жамоалар эди. Ҳимоямиз борасида иш олиб борамиз. Бу чизиқни кучайтиришимиз лозим. 

Сергеев яна бир бора кучли футболчи эканлигини исботлади. Қолганларга келадиган бўлсак, ҳеч кимни ажратиб ўтирмоқчи эмасман. 

Ораховац? Яна айтаман, ҳимоямизга янги кучлар керак. Бугунги Аднан ва январдаги Аднан умуман бошқа бошқа футболчилар. Баъзи вазиятларда у хатто қутқариб ҳам қолди. 

Солиев тайёрмиди? Вазиятга қараб уни майдонга туширдик. Олдинга боришимиз шарт эди. Анварнинг тажрибасини ҳисобга олиб уни ўйинга қўйдик.

Искандеровсиз ўйнашга кўникиб қолдик. Унинг ўрни албатта билинади. Яқин орада у қайтиши керак. У машғулотларни бошлади. Яқин орада у тайёр бўлади.

Тожиев, Искандеров, Соҳибов, Болтабоев каби футболчиларнинг сафга қайтишини ўзмиз ҳам кутяпмиз. ўйлайманки, яқин орада, биринчи давра якунигача улар қайтишади.

ЖЧдаги йигитларга омад тилайман. Уларда яхши йигитлар йиғилган. Келинг, уларга биргаликда омад тилаймиз", дея ўз фикрларига якун ясади Бабаян.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика