UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45«Ливерпул»нинг Трент Александер-Арнольд бўйича қарори маълум  1 08:55«Арсенал» Бундеслига юлдузи учун курашда «Челси» ва «Ливерпул»ни ортда қолдирмоқда  0 08:15ОКМК уч нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  0 00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  3 00:00Марҳабо, 2025 йил!  7 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  1 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  4 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  3 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  4 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  14 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  5 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7 20:45Расман: "Нефтчи" ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 20:21Тарихий Олимпиада, "Ланс"даги олов Абдуқодир, "Насаф" ва "Андижон"га аталган мавсум — 2024 йил ўзбек футболида яна қандай воқеалар юз берди?  4 19:55МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди  2

Самвел Бабаян: "Бугунги ғалабамизни "Пахтакор-79" хотирасига бағишлаймиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Бугунги ғалабамизни "Пахтакор-79" хотирасига бағишлаймиз"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Биринчи навбатда мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун кўрсатган ўйинлари учун йигитларимизга ҳам раҳмат деб қоламан. Сабаби бугунги ўйин биз учун қийин кечди. Бугун "Сурхон" кўрсатган ўйинни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бугунги ғалабамизни жамоа билан келишган ҳолда "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишлашга қарор қилдик. Ушбу жамоада истеъдодли мураббий ва футболчилар жам бўлишган эди. Улар келажакда ҳам ажойиб мураббий ва менежерларга айнланишлари мумкин эди. Аслида бу фожеа бутун бир эпоханинг йўқотилишидир. Уларни доим ёдда сақлаймиз ва фахрланамиз. 

- Жамоада чап қанот ҳимоячилари бор. Аммо улар майдонга тушишмаяпти ва сиз марказий ҳимоячини қанотда ўйнатаяпсиз. Бунга сабаб нима?

- Бугунги кунда жамоамизда ким мураббийни қониқтира олса ўша майдонга тушади. Йигитлар бугун майдонда биз нимага келишган бўлсак, шуни амалга оширишди. Голбан ҳам мен берган барча вазифани бажарди. Чап қанот ҳимоячиларига келсак, уларга эътироз йўқ. Аммо ҳозирги кунда Голбаннинг ўйини бизни кўпроқ маъқул келмоқда. Ҳозирги кунда чемпионатимиздаги барча клублар футбол ўйнашни билишларини исботлашмоқда. Бундан ташқари, барча ўйиннинг сюжети турли хил кечади. Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Асосий вазифамиз мухлисларни хурсанд қилиш. 

- Жамоанинг келажакдаги потенциали ҳақида гапирсангиз. Келажакда бу потенциал янада ошадими? Яъни, эҳтимолий қўлга киритиладиган ОЧЛ йўлланмаси янада кучлироқ ўйинчиларни жамоага таклиф этилишига сабаб бўладими, ёки ҳозирда бор эътибор фақатгина чемпионликка қаратилганми?

- Чемпионликка келсак, бизнинг асосий вазифа барча ўйинларда мухлисларни хурсанд қилиш ва керакли натижага эришиш. Чемпионат тугаганидан сўнг эса биз якуний хулосаларга келамиз. Жамоанинг потенциалига ҳақида гапирадиган бўлсак, ёзги трансферлар ойнасида жамоага қўшилган ўйинчилар Абдуманнопов ва Яхшибоев "Навбаҳор" ўйинини кучайтирганини кўришимиз мумкин. Бу эса ёзда жамоага сифатли ўйинчилар олиб келинганини англатади. Бугунги кундаги "Навбаҳор"да рақобат кучли ва деярли барча ўйинчилар миллий терма жамоага номзод футболчилардир. Ҳар бир ўйинда рақибни ўрганиб, бор кучимизни намойиш қилишимиз лозим. "Насаф"га қарши ўйинда ҳам айтгандимдек, биз бугун ҳам учрашувнинг бошидан охиригача ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Мана бизнинг вазифа нимадан иборат. Бунинг учун эса бизда савияли ўйинчилар етарли.

- Самвел Бабаян ўзбек футболида катта ном. Аммо "Насаф"га қарши ёки бугунги ўйинда кўряпмизки, мураббийлар сизга ҳакамга босим ўтказяпсан дегандек муносабатда бўлишяпти. Ўтган ўйинда Рўзиқул Бердиев, бугун "Сурхон" мураббийи сиз билан мулоқотга киришмоқчи бўлди. Айнан бу борада сиз ҳақингизда қанақадир салбий фикр шаклланиб қолганми?

- Рўзиқул Бердиев билан юз берган вазиятда обиқ ўйинчимиз "Навбаҳор" ўйинчисига қарши яққол фол ишлатди ва қўшимчасига Искандеров билан низода провокация қилди. Мен ўз ўйинчиларимни ҳар доим ҳимоя қиламан. Қолган гапларга келсак, мен учун ўз жамоам энг зўри. Мен қаерда ишласам ҳам жамоа учун жонимни беришга тайёр бўламан. Фақатгина шу йўл орқали натижага эришилади. Исталган яхши мураббийни танқид қилишади. Менга кимдир нимадир дейишидан кўра ўз футболчиларим муҳимроқ.

- Ўйин пайти эмоцияларингизни яшира олмайсиз. Бизда ҳозир Самвел Бабаян майдонга тушиб кетади деган таассурот пайдо бўлади...

- Йўқ, мен майдонга тушиб кетмайман. Агар бундай қилсам бу ҳакамлар томонидан жазоланади. Жамоам ўйинини ҳиссиёт билан бошқаришимга сабаб мен айнан шу кайфиятни футболчиларимга ўтказаман. Майдонда жанг бўлаётган пайт мен ўзимни хотиржам тута олмайман. Ўзимдаги энергияни йигитларга ўтказишим керак.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика