Самвел Бабаян бугун мураббий сифатида "Озоди" стадионида тарихий натижа қайд этиши мумкин

Iskandarov Abdulaziz
6 ноя 2023, 15:16
Теҳрондаги "Озоди" стадиони бугун бир йўла икки ўзбек клубини ўзида қабул қилади.

Жамоаларимиздан "Навбаҳор" биринчи бўлиб ўз ўйинини ўтказади. Рақиб - "Нассажи Мазандаран" жамоаси. "Лочинлар" устози Самвел Бабаян бош мураббий сифатида учинчи бор "Озоди" стадионида жамоасини майдон сари етаклайди. Бунга қадар у "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси билан "Озоди"га қадам ранжида қилган. Мазкур ўйинларда Бабаян жамоаси бир дуранг ва бир мағлубият қайд этган. 


ОЧЛ-2015. Гуруҳ босқичи, 5-тур

22.04.2015. Теҳрон. "Озоди" стадиони, 1840 томошабин.

Ҳакам: Ким Сан Ву (Жанубий Корея)

"Нафт Теҳрон" - "Пахтакор" 1:1

Голлар: Ғуломризо Ризои 25 - Владимир Козак 36


ЖЧ-2018 саралаши. 3-босқич. 8-тур

Эрон – Ўзбекистон 2:0

12 июнь 2017. Теҳрон. “Озоди” стадиони. 21:45 (Тошкент вақти)

Ҳакам: Аҳмад ал-Каф (Ўмон)

Голлар: Сардор Азмун 23, - 1:0. Меҳди Тареми 88, - 2:0

Амалга оширилмаган пенальти: Масъуд Шожайи 50 (ноаниқ)

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia