UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  0 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  2 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  5 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  3 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  1 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  8 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  3 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  10 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2

Самвел Бабаян: “Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак” Янгиликлар

Самвел Бабаян: “Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак”

Осиё Чемпионлар лигаси, “D” гуруҳи, 6-туридан ўрин олган “Мумбай Сити” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян ва мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган “лочинлар” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровлар иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришди.

Қуйида уларнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Самвел Бабаян: - Бугун “Навбаҳор” учун тарихий ҳодиса юз берди. Биз Осиёнинг энг кучли 16 та жамоаси қаторидан жой олдик. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида таъкидлаганимдек, “Мумбай Сити” таркибидан жуда кучли ва яхши футболчилар жой олишган.

Осиёнинг энг кучли 16 та жамоаси қаторидан жой олганлиги боис, “Навбаҳор” ўсиши ҳамда инфратузилмасини ривожлантириши лозим. Шунингдек, биз нимчорак финал босқичида Наманган шаҳри ва юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиш учун сифатли селекция ишини олиб боришимиз керак. Бу биз учун катта натижа. Менимча, бу клуб тарихида қолади ҳамда “Навбаҳор” ривожланишда давом этиши лозим.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Мумбай Сити”нинг Наманганда ва бугунги беллашувда майдонга тушган футболчилари жуда кучли ҳамда бугун ҳам улар яхши ўйин намойиш этишди.

Жамоамизга келадиган бўлсак, бу бизнинг жорий мавсумдаги сўнгги баҳсимиз эди. Уч кун олдин ҳам шогирдларим Суперлига доирасидаги охирги ўйинни ўтказишгани боис, уларда чарчоқ аломатлари бор эди. Ҳисобда ортда бораётиб, олдинга бориш ва гол уришдан бошқа вариантимиз йўқ эди ҳамда йигитлар буни уддалашди. Шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳақиқий профессионал эканликларини исботлаб, шаҳар ва юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилишди.

Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак. Улар юқори даражадаги профессионаллар ҳамда шаҳар ва юртимизнинг ҳақиқий ватанпарварларидир. 

Жамшид Искандеров: - Учрашув жуда қийин кечди. Айниқса, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг, қийналдик. Боиси, бу жамоамизнинг жорий мавсумдаги сўнгги ўйини эди ва вазиятни ўзгартириш учун куч тўплашимиз  осон бўлмади.

Жарима зарбасидан гол урганлигимга келадиган бўлсак, Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам жарима зарбаларидан тўп киритгандим. Бугун ҳам омадим келди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.   

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика