UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  0 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  1 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  5 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  8 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  75 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  11 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  1

Самвел Бабаян: "Биринчи ўриндан йил охиригача тушмасликка ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Биринчи ўриндан йил охиригача тушмасликка ҳаракат қиламиз"

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида "шерлар" бош менежери Самвел Бабаян иштирок этди.

"Мавсумдаги учинчи ўйинни ўтказдик. Ҳозирги давр учун у қадар ёмон ўйин ўтказганимиз йўқ. "Қизилқум" "чақилмас ёнғоқ" ролини ўйнади. Футболчиларимиз кўплаб вазиятлардан фойдалана олмай бироз ҳаяжонланишга мажбур қилишди. Йигитлар биринчи ўриндан йил охиригача тушмасликка ҳаракат қилишларини айтишди.

Учта учрашув ўтказдик. Биз ўйиндан ўйинга яхши формага кириб бораётганимизни ҳис қилаяпман.  

Бизда ҳужумчи ёки ҳимоячи йўқ, бизда 10та футболчи ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда ўйнайди.

Кримецни ўтган йил ижарага бергандик. У катта халқаро тажриба олиб қайтди. Ҳозир молиявий ҳолатимиз яхши, шу боис футболчиларимизни ижрага беришни истамадик. Улар ўзимизда ўйнаганлари яхши.

Ҳакамликни муҳокама қилмайман. Масалан биринчи турда Толибжонов ҳақида хабарлар чиқди. Ҳамкасбларимдан илтимос қилардимки барча ўз жамоаси ҳақида ўйласин. Мисол учун, бугун ҳам биринчи дақиқада "Қизилқум" футболчиси қўли билан ўйнади. Мен ҳам пенальти сўрашим мумкин эди. Аммо ҳакам ҳам одам, у ҳам хато қилиши мумкин, шу боис ҳамма ўз ишини қилгани яхши. Шу жумладан мен ҳам.

Олдинги турларда водийга борганимизда стадионларга минглаб мухлислар келганларини кўриб рости ҳавас қилдим. Шу боис бугун ҳам "Пахтакор" стадионида совринли акция ташкил қилдик. Тошкентда ҳам мухлислар кўпайишини истаймиз", - дейди Самвел Бабаян.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика