UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  4 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Самвел Бабаян: "Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" (0:1) баҳсидан кейин наманганликлар устози Самвел Бабаян фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида 

- Бугунги баҳс чемпионат жуда қизиқарли ва муросасиз кечаётганидан далолат беради. Биз устунликка эга бўлдик, аммо ўйин тақдири дурангга қараб кетаётганди. Шунга қарамасдан, маҳорат ва сифат ўз сўзини айтди. Жуда хурсандмиз. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклаймиз. Йигитларимизга алоҳида раҳмат. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. 

- "Навбаҳор" бунгача Олмалиқда "Қизилқум"ни ва Наманганда "Бунёдкор"ни ютганди, бугун эса 11-ўриндаги Динамо билан баҳс олиб борди. Қанчалик қийин бўлди? 

- Аввало, Самарқандда эканлигимдан жуда бахтиёрлигимни айтиб ўтишим жоиз. Бу ер – футбол шаҳри. Суперлига Самарқандга қайтганидан хурсандман. Бу ерда ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган. Ғалаба қозониш учун ҳар доим характер кўрсата олиш керак. Бугунги кунда қайсидир жамоани яққол фаворит деб кўрсатиш хато, ҳамма астойдил курашмоқда. Алоҳида айтиш керак, "Динамо" ҳимояда тартибли ўйнади. Озгина вақт чўзишлар ҳам бўлди, лекин бу ҳам футболнинг бир қисми. 

- Ғолиб муҳокама қилинмайди. Аммо "Навбаҳор" яққол вазиятлардан фойдалана олмади...

- Кўп вазиятлар ҳосил қилдик. Ўйин тақдирини олдинроқ ҳал қилишимиз мумкин эди. Лекин бу – футбол. Адолат қарор топди ва кучли жамоа ғолиб чиқди. 

- Рустам Ашурматов яна бир меҳмон ўйинда "Навбаҳор"га 3 очко келтирмоқда. Унинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- У мавсумолди йиғинимизнинг сўнгги қисмида сафимизга қўшилди, бундан бағоятда шодмиз. Рустам – Ўзбекистон терма жамоасининг салоҳиятли аъзоси.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика