Сампаоли: "Чили ҳужумкор футболдан воз кечмайди"

Aslanov Jasurbek
20 июн 2015, 14:47
Чили терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ўз жамоасининг Боливияга қарши ўйинидан (5:0) кўнгли тўлди.
"Кўнглим тўлди, чунки бу учрашувнинг бошидан охиригача биз устунлик қилдик. Жамоангда юқори даражали ҳимоячилар бўлса, ҳаммаси осонроқ бўлади. Кейинги рақибни кутяпмиз. Биз ўйин услубимиздан воз кечмаймиз, чунки ҳужумкор футбол фақат фойда олиб келяпти. Ўйлашимча, футболчилар роҳатланишди" - дейди Сампаоли.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com