UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08"Ман Сити" Англия кубоги чорак финалида "Борнмут" билан ўйнайди, "Астон Вилла" эса "Престон" билан  1 00:51"Тоттенхем" Вернер бўйича қарор қабул қилди  0 00:22АПЛ. МЮ "Олд Траффорд"да "Фулхэм"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  23 23:52А Серия. "Рома" иродали ғалабага эришди. Шомуродов танаффусда захирага олинди, унинг ўрнига тушган Довбик эса ғалаба голини урди  68 23:46"Милан" — "Лацио". Таркиблар маълум  1 23:22"Манчестер Сити" Де Брюйнега шарт қўйди  4 22:58Сансет Ла Лигада февраль ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун Мбаппе, Антони, Педри ва Будимирдан ўзиб кетди  2 22:35"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлуб бўлгани йўқ: 12 ғалаба, 3 дуранг  17 22:09Ла Лига. "Барса" ўз уйида "Реал Сосьедад"ни тор-мор этди, меҳмонлар 17-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  99 21:53Ла Лигадаги посбон "Арсенал"га йўл олиши мумкин  0 21:30"Ювентус" Антонини МЮдан сотиб олиши учун икки шарт маълум бўлди  0 20:08Роналду "Ал Насср"нинг Теҳронда бўлиб ўтадиган "Истиқлол"га қарши ўйин учун қайдномасига киритилмади. Нега?  21 19:37ҚПЛ. "Турон" — "Окжетпес" ўйинида гол+пас қайд этган Шаҳбоз Умаров ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди   3 18:57​Федерико Вальверде "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 18:17Қозоғистон. Умаровнинг гол+ассисти "Турон"га биринчи турда ғалаба тақдим этди  6

Самода ҳалокатга учраган клублар Янгиликлар

Самода ҳалокатга учраган клублар

Теглар :  Шапекоэнсе
Бразилиянинг "Шапекоэнсе" жамоаси Колумбия осмонида ҳалокатга учраган навбатдаги футбол клубига айланди.

Шу ўринда биз шундай жамоаларни ёдга олиб ўтамиз.

1949 йил 4 май. «Торино» (Италия)
Учувчиларнинг хатоси оқибатида ўша пайтда Италия терма жамоасининг асосини ташкил этган «Торино» клуби ҳалокатга учради. Фожеада 31 киши ҳалок бўлди. Шулардан 18таси футболчилар эди, 10 нафари терма жамоа ўйинчилари. Шунингдек, жамоа раҳбарияти, уч журналист ва беш нафар экипаж аъзоси ҳаётдан кўз юмди.

1958 йил 6 февраль.  «Манчестер Юнайтед»нинг ҳозирги таркиби ўша ҳалокатда ўлган футболчиларни хотирлаш учун эски либосларда майдонга тушди. Мюнхендаги бахтсиз ҳодисада кўплаб футболчи, жамоа раҳбарияти, журналист ва экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Кейинчалик ушбу ҳалокат ҳақида «Юнайтед. Мюнхен трагедияси» деб номланган бадиий фильм суратга олинди.

1960 йил 16 июль. Каструп шаҳар аэропортига ноқулай қўниш чоғида Дания термасининг иккинчи таркибидан 8 нафар футболчи дунёдан кўз юмди.

1961 йил 3 апрель. Орадан бир йил ўтмасдан Чили биринчи дивизионида фаолият кўрсатаётган «Грин Кросс» клуби ўз тақдирига битилган фожеа билан тўқнаш келди. Сафардаги ўйиндан қайтиш чоғида жамоа Лас-Ластимас тоғидан ўта олмади.

1979 йил 11 август. 8 август куни Тошкентда Ворошиловграднинг Заря клубини 3:1 ҳисобида доғда қолдирган Пахтакорнинг ўша таркиби учун сўнгги учрашувга айланишини ҳеч бир ишқибоз ўйлаб ҳам кўрмаганди. 13 августда Минскда Динамога қарши белгиланган учрашув арафасида рўй берадиган ҳалокат ҳали бутун миллатни ларзага солишини ҳеч ким билмасди. Тошкент вақти бўйича соат 13дан 35 дақиқа 38 сония ўтган. Шу лаҳзада Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожеа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган. Афсуски, диспетчернинг хатоси икки юзга яқин инсонларни бу ҳаётдан олиб кетди.

Шунингдек, «Стронгест» (Боливия, 19 футболчи ҳалок бўлган), «Эйр Ликуид» (Жазоир), «Альянса» (Перу, 43 футболчи, клуб раҳбарияти ва мухлислар), Суринамдан бўлган ва Голландияда тўп тепган 23 футболчи (бахтли тасодиф туфайли Рууд Гуллит ва Франк Райкаард улар орасида бўлмаган) ҳамда Замбия терма жамоаси (бутун таркиб ва жамоа аъзолари) авиаҳалокатдан жабр кўрганлар қаторида зикр этилади. Ушбу жамоаларнинг баъзи футболчи ва аъзолари ҳалокатдан қутулиб қолишган. Акс ҳолда, жаҳондаги ишқибозлар Бобби Чарльтон, Мэтт Басби сингари инсонларни кейинчалик миллионлар ўйини атрофида кўрмаган бўлишарди.
 

Беҳзод Назаров

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика