"Интер" дарвозабони Самир Ханданович ёзда Мадриднинг "Атлетико" жамоасига бориб қўшилиши мумкин, дея хабар бермоқда Sport Mediaset.
Агар "Атлетико" жамоасининг асосий дарвозабони Тибо Куртуа клубни тарк этадиган бўлса, унинг ўрнига словениялик посбон муносиб номзод сифатида кўрилмоқда.