Самир Насри Туркияда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
21 авг 2017
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Самир Насри фаолиятини «Антальяспор»да давом эттиради.

Франциялик футболчи Англия клубида 176та ўйин ўтказиб 27та гол урган ва икки бор Англия чемпиони бўлди.

Олдинроқ Туркия клуби 30 ёшли футболчига икки йиллик шартнома ва ҳафтасига 70 минг фунт стерлинг таклиф қилиши айтилганди.

«Клубдаги барча Самирга омад тилайди ва ёрқин хотиралар учун раҳмат айтади», — деб ёзилади «Сити» расмий сайтида.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: mancity.com