UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  2 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  11 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  21

Сами Ал Жабер: “Осиёда учинчи дунё футболи ўйналмоқда” Янгиликлар

Сами Ал Жабер: “Осиёда учинчи дунё футболи ўйналмоқда”

Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клуби бош мураббийи Сами Ал Жабер Осиё футболи борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Мураббийнинг айтишича, Европа футболи даражасига етишимизга ҳали анча бор экан.

“Осиёда футбол ривожланмоқдами? Тўғрисини айтсам, бу борада бир нарса дейиш қийин. Қитъада кучли жамоалар бор, лекин уларни Европа клублари билан солиштира олмайман. Осиё футболида ҳам катта пуллар айланаётганини инкор этмайман, лекин муаммо шундаки, бу пуллар доим ҳам футбол ривожи учун сарфланмаяпти. Натижада яхши ўйинчилар етишиб чиқаётгани йўқ, борлари ҳам учинчи дунё футболини ўйнашмоқда”.

“Масалан, Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ЖЧ-2014га бора олмади. Худди шундай Ўзбекистон термаси ҳам чиқолмади. Ваҳоланки, ҳар икки мамлакатда футболга бўлган эътибор юқори. Клубларни молиялаштириш ҳам жойида. Аммо нима учундир умумий ҳисобда футбол ўсмаяпти. Фақат Японияда аҳвол бирмунча яхши бўлиши мумкин”.

“Ўзбекистон терма жамоаси билан бўлган ўйинлардан менда илиқ хотиралар қолган. Менга қарши тўп сурган футболчилардан уч нафарини доим эслаб юраман. Булар - Миржалол Қосимов, Максим Шацких ва Сервер Жепаров. Қосимов жарима тўпларини ажойиб тарзда амалга оширарди, Шацкихдек ҳужумчини ҳали Осиёда кўрган эмасман. Жепаров эса ўйинни олиб бориш, майдонни кўра билиш бобида кучли эди”.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика