ОПЛ. Чемпион "Сабаҳ" меҳмонда "Самахи"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол

3 май 2026, 19:50
Озарбайжон Премьер-лигаси 30-тур доирасидаги "Самаҳи" — "Сабаҳ" ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз 90+1 дақиқада пенальтини аниқ ижро этиб, жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Сабаҳ” аллақачон Озарбайжон чемпионатида ғолибликни расмийлаштирди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia