UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Самандар Очилов: "Хўжанд" билан ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришдик" Янгиликлар

Самандар Очилов: "Хўжанд" билан ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришдик"

"Насаф" собиқ ҳимоячиси Самандар Очилов 2021 йилда Тожикистоннинг "Хўжанд" клуби шарафини ҳимоя қилди.

Мавсум якунида унинг жамоаси 2-ўринни қўлга киритди ҳамда ОФК кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Хўш, Очилов навбатдаги мавсумни қаерда ўтказади? Бу ҳақда футболчи суҳбатда аниқлик киритдик.

"Бу йил "Хўжанд" билан ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришдик. Чунки 2-ўринни эгалладик. Кубок финалига чиқишимиз учун бир қадам қолди. Умуман олганда, биз яхши натижалар кўрсата олдик.

Энг қийин баҳслар хусусида


- Мавсум давомида ҳамма ўйинлар қийин кечди. Масалан "Истаравшан" билан кечган сафардаги ўйинимиз қийин кечди. "Истиқлол" билан ҳам меҳмонда дуранг ўйнадик. Гарчи 2-ўринни эгаллаган бўлсак-да, осон ғалабага эришганимиз йўқ.

"Хўжанд"даги фаолияти тўғрисида


- Тожикистондан бир мавсум ўйнаб мен якка курашлар ва жисмоний томонлама ўзим учун кўп жиҳатларни ўзлаштирдим. "Хўжанд"га келиб хато қилганим йўқ. Аксинча, футболчи сифатида ўзимга керакли малакага эришдим.

Маоши ҳақида

- Маош ва мукофат пулларини ўз вақтида олдик. "Хўжанд"да бу борада ҳеч қандай камчиликлар кузатилгани йўқ.

Келажаги борасида

- Ҳозирча келгусида қайси жамоада тўп тепишим борасида бир қарорга келганимча йўқ. Барчасини вақт кўрсатади. Бир нечта таклифлар бор. Кўриб чиқиб кейин якуний қарорга келаман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика