

Бу ҳақда Камолиддин Алимов хабар бермоқда. Павлодарликлар 7 январь куни Туркияда ўқув машғулот йиғинини ўтказишади. Ушбу йиғинда Саломов ҳам иштирок этади. Агар ҳамюртимизнинг ҳаракатлари "Иртиш" бош мураббийи Талгат Байсуфиновга маъқул келса, у билан шартнома имзоланади. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Саломов Миржалол Қосимов томонидан Вьетнам ҳамда Гонконг терма жамоаларига қарши кечган ОК-2015 саралаш учрашувларига чақирилганди. Таъкидлаш жоиз, шу йилнинг февраль ойида «Жетису» футболчисига айланган Саломов ўзининг «Қайрат»га қарши кечган дебют ўйинида дарвозани ишғол қилганди.



