

Бу Муҳаммад Салаҳ учун “Ливерпуль” сафида АПЛ доирасида киритиган 66-голи бўлди. Натижада Салаҳ мерсисайдликлар сафида АПЛда гол уриш бўйича бешинчи ўринда борган Фернандо Торресни (65 та гол) ортда қолдирди. Салаҳдан олдинда эса Луис Суарес (69), Майкл Оуэн (118), Стивен Жеррард (120) ҳамда Робби Фаулер (128) бор.



