Салоҳ “Ливерпул”да Далглишни қувиб ўтди

Eldor Akmurzayev
8 янв 2023, 08:20
Англия кубоги 1/32 финалида “Ливерпуль” уйда “Вулверхэмптон” билан жанговар дуранг ўйнади – 2:2.

Мерсисайдликлар сафида голлардан бирига Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди. Бу мисрликнинг “қизиллар” либосидаги 173-голи бўлди ва у клуб тўпурарлари рўйхатида 7-ўриндаги Кенни Далглишни қувиб ўтишга эришди.

Салоҳдан олдинда эса қуйидаги футболчилар бор:

1. Иан Раш – 346 гол;

2. Рожер Хант – 285;

3. Гордон Хожсон – 241;

4. Билли Лидделл – 228;

5. Стивен Жеррард – 186;

6. Робби Фаулер – 183.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru