UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30Конференциялар лигаси. "Челси" 8та гол урди, "Фиорентина" ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:15Европа лигаси. МЮдан илк ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  1 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13

Салкам икки йил ҳакамларга раҳбарлик қилган Эркин Бахтиёров қаерда? Янгиликлар

Салкам икки йил ҳакамларга раҳбарлик қилган Эркин Бахтиёров қаерда?

Яқинда иш юзасидан бир ўйинга борганимда таниш ҳакамлардан бири сўраб қолди: "Аввал ҳакамлар қўмитасида Эркин Бахтиёров раҳбар бўлиб ишларди. Шу ака кўринмай қолди. Ҳозир қаерда ишлаяпти билмайсизми?"

Яқинда иш юзасидан бир ўйинга борганимда таниш ҳакамлардан бири сўраб қолди: "Аввал ҳакамлар қўмитасида Эркин Бахтиёров раҳбар бўлиб ишларди. Шу ака кўринмай қолди. Ҳозир қаерда ишлаяпти билмайсизми?"

Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам билмас эканман. Ростан, яқин-яқингача Эркин Бахтиёров ЎФА Ҳакамлар бўлими раҳбари (кейинроқ Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори) эди. Бироқ, маълум муддат футбол оламида кўринмай қолди. Билганим шуки, ҳозир ушбу марказни Лазиз Қўчқоров бошқаряпти. Кейин ўзим ҳам қизиқиб Эркин Бахтиёровни суриштиришни бошладим ва кўп ўтмай топдим. Эркин ака ҳозирги пайтда "Локомотив" футбол клубида фаолият юритиб келаётган экан.

Эркин Бахтиёровга қўнғироқ қилиб интервью олиш истагим борлигини билдирганимда ҳозир эмас, балки кейинроқ имкон бўлса деган жавобни берди ва мен ҳеч бўлмаса у ҳақида мақола ёзсам деб ўзидан батафсилроқ маълумот олдим. Шундан сўнг эркин ижод сифатида Эркин Бахтиёров ҳақида билганларимни қораладим.




1993 йил Тошкент шаҳрида туғилган Эркин Бахтиёров 2023 йилнинг май ойидан "Локомотив" профессионал футбол клубида Халқаро муносабатлар ва лицензиялаш менежери сифатида ишлаб келмоқда. У катта футболдаги илк қадамларини 2009 йил "Пахтакор" клуби матбуот хизматида йўлга қўйган бўлиб, таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев қўлостида ўз фаолиятини бошлаган. Ўша йиллари устоз журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Пахтакор" футбол клуби матбуот хизмати раҳбари бўлиб иш олиб борганлар. Шунингдек, клуб матбуот хизмати таркибида Нодирхўжа Юлдашев билан Беҳзод Назаров ҳам бўлганини қўшимча қилиш жоиз.

2009-2011 йиллар оралиғида "Пахтакор"да ишлаган Эркин Бахтиёров кейинчалик Тошкент Молия институти талабасига айланди ва 2016 йилгача у ерда таҳсил олиб, ўқишни тугатгач "Ангрен шакар" МЧЖда иқтисодчи бўлиб иш бошлади. Шу билан бирга ўқишни ҳам давом эттириб, иккинчи мутахассислик сифатида Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети сиртқи бўлимида таҳсил олди.

Футболга қизиқдингизми, соҳадан чиқиб кетиш осон бўлмайди. "Миллионлар ўйини" доим ўз оғушига тортиб туради. Шунинг учун бўлса керак, Эркин Бахтиёров ҳам яна футболга қайтиб, дастлаб ЎФА маркетинг бўлими етакчи мутахассиси сифатида ишга киришди.

Кейинчалик фаолиятини ЎзПФЛда давом эттирган Эркин ака дастлаб спорт бўлимида етакчи мутахассис, сўнгра клубларни лицензиялаш бўлими бош мутахассиси бўлиб фаолият олиб борди. Бундан ташқари Осиё чемпионлар Лигасининг бир нечта ўйинларида маҳаллий координатор, Суперкубок ва Суперлига учрашувларида комиссар бўлиб ишлаши тажрибаси янаям ортишига хизмат қилди. ЎзПФЛдаги тўрт йиллик меҳнат давомида Эркин Бахтиёров лига раҳбари Диёр Имомхўжаев билан ҳамжиҳатликда миллий футболимиз ривожи учун бир қатор ишларда бош-қош бўлди.




Ёш кадрнинг изланувчанлиги ҳамда ўз касбига бўлган садоқати сабаб меҳнат фаолияти фақат ЎзПФЛ билан чекланиб қолмади. 2020 йилнинг ноябрь ойида 27 ёшли Эркин Бахтиёровга ЎФА Ҳакамлар бўлими бошлиғи вазифаси ишониб топширилди. Ва икки йилга яқин вақт мобайнида шу лавозимда иш олиб борди.

Эсингизда бўлса, 2020 йил бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувида илк бор VAR тизими амалда тадбиқ этиб кўрилганди. Наманган шаҳрида бўлиб ўтган "Пахтакор" - ОКМК баҳсида VAR қўлланилиши миллий футболимиз учун катта воқеага айланган. 2021 йилги мавсумдан Суперлига баҳсларида ушбу технологияни қўллаш одат тусига кирганини ҳам яхши биласиз.




Бизга маълум бўлишича, VAR технологиясининг Кубок финалида расман ишлашида Эркин Бахтиёров ҳам катта ҳисса қўшган. Бунинг учун аввало ФИФА розилигини олиш керак бўлади ва бу осон бўлмаган. Ўшанда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов VAR орқали кўп баҳсли вазиятлар жойида ҳал бўлади дегани ҳамон ёдимизда.

2022 йилнинг май ойларига келиб Эркин Бахтиёровнинг фаолиятида бироз сукунат юзага келди. Ўзининг айтишича, бир муддат шахсий ишлари билан машғул бўлган. Орадан бироз вақт ўтиб унинг "Локомотив"даги фаолияти орқали яна футбол жамоатчилигига қайтгани ҳамда ўз меҳнати билан "темирйўлчилар" иш тизимида ўз ўрнига эга бўлганини эшитдик. Ёш, шу билан бирга футболда ўз фикри ва қарашларига эга бўлган кадрларнинг соҳа ривожига ҳисса қўшиши ва доимий фаолият юритиши фойдадан ҳоли бўлмайди, назаримизда.


Жасур Асланов

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика