UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  9 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  0 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  5 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  2 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  3

Салим Мустафоев: “Пенальтилар сериясига ҳам тайёр эдик” Янгиликлар

Салим Мустафоев: “Пенальтилар сериясига ҳам тайёр эдик”

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди.
Жамоа ҳимоячиси Салим Мустафоев ҳам фаолиятидаги дастлабки йирик совринни қўлга киритди. Финал учрашувидан сўнг самарқандлик футболчини суҳбатга чорладик.

- Салимжон, аввало қўлги киритилган муҳим ғалаба билан табриклаймиз. “Локомотив” ўз тарихида илк совринига эришди. Шу билан бирга сиз ҳам фаолиятингиздаги дастлабки совринга эга бўлдингиз. Шундайми?
- Ҳа, чиндан ҳам бу фаолиятимдаги биринчи ютуғим бўлди. Умид қиламанки, сўнггиси бўлиб қолмайди ва бошқа ютуқларни ҳам қўлга киритаман.  

- Финал ҳақида кўпчилик турлича фикр билдирмоқда. Шахсан сизда ўйин қандай таассурот қолдирди?
- Учрашув шиддатли ва шу билан бирга мураккаб кечди. Баҳсга қизиқиш катта эди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба илинжида ўйнади. Чунки Кубок эгаси келаси йил ОЧЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритарди. Буни яхши тушунган холда, фақат ва фақат ижобий натижа учун ўйнадик. Яратганга шукур, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Очиғини айтганда, ҳар икки жамоа эхтиёткорлик билан ўйнади. Чунки таваккал қилиб бўлмасди.

- Ўйинни 120 дақиқа давом этишини кутганмидингиз?
- Ҳа, шундай бўлишини иккинчи таймда сезгандим.

- Агарда қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмаганида навбат пенальтилар сериясига келарди. “Локомотив” бунга тайёрмиди?  
- Албатта пенальтилар сериясига тайёр эдик дея оламан. Машғулотларда бунинг устида ишлаганмиз.

- Танаффус вақтида бош мураббий сизларга қандай кўрсатмалар берганди?
- Вадим Карленович тўпни кўпроқ ўзимизда назорат қилишимиз кераклигини уқтирди.

- “Локомотив” бу йил чемпион бўла олмади. Лекин Кубокни қўлга киритиб, мавсумни ҳар холда қайсидир маънода ижобий якунлади дейиш мумкин. Умуман олганда ортда қолган мавсум ҳақида фикрингиз қандай?
- Нима десам бўлади, биринчи даврани яхши ўтказдик. Лекин иккинчи давранинг ўрталарига келиб, озгина пасайиш кузатилди. Умумий олиб қараганда, мавсум кўнгилдагидек ўтди.

- Жамоадаги келгуси тақдирингизни қандай кўряпсиз?
- Клуб билан тузган амалдаги шартномам шу йил поёнига етади. Билмадим кейинги тақдирим қандай кечишини. Ҳозирча бу ҳақда ўйлаб кўрмадим.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика