Саланинг оиласи шартномадаги хатолик туфайли 600 минг фунтсиз қолиши мумкин

Aslanov Jasurbek
21 фев 2019, 15:00
Аргентиналик ҳужумчи Эмилиано Саланинг оиласи "Кардифф Сити" айби билан 600 минг евросиз қолиши мумкин.

Маълумотларга кўра, футболчи ва Уэльс клуби ўртасида тузилган битим АПЛ қоидаларига тўғри келмаган ва авиаҳалокатдан олдин қайта кўриб чиқиш учун қайтариб юборилган эди.

АПЛда рўйхатдан ўтказилган ўйинчилар автоматик равишда профессионал футболчилар ассоциациясининг пенсия тизими аъзосига айланади, аммо Саланинг шартнома яроқсиз деб топилгани учун, унинг оиласи яхшигина маблағдан қуруқ қолиши мумкин.

28 ёшли Сала қишки трансфер ойнасида "Нант"дан "Кардифф Сити"га ўтиб, уэльс клуби тарихидаги энг йирик харидга айланган эди. Футболчи янги жамоасида бирорта ўйин ўтказмай ҳалок бўлди. Эмилиано учган самолёт Норманд ороллари яқинига (сувга) қулаган ва футболчининг жасади қидирув ишларидан сўнг 3 февраль куни топилди.
Орадан 12 кун ўтиб Саланинг жасади Аргентинага етказилди (учувчи Девид Ибботсон ҳали ҳам топилганича йўқ).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›