UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Музаффаров фаолиятини хорижда давом эттиришга яқин  1 11:05Нагоя шаҳри делегацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлди  2 10:51"Реал" Бундеслига тўпурарларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  4 10:39Ребич Германияга қайтиши мумкин  3 10:27"Барселона" Алькантарани жамоага қайтармоқчи  1 10:26Olamsport: UFC 245 натижалари, Аҳмедов ТОП-10 жангчисини мағлуб этди ва бошқа хабарлар  0 10:05ЎФА ишчи гуруҳи Қатарнинг йирик мусобақаларни ўтказиш борасидаги тажрибасини ўрганмоқда  3 09:54Нагельсманн барчани рақибларини мағлуб этмоқда  4 09:50АПЛ. 17-тур марказий ўйини (превью)  5 09:24Клопп: “Энди голни нишонламайман”  5 08:58Гвардиола: “Биз “Ливерпуль” билан бирга чемпионликни қийинлаштирдик”  8 08:48Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватланг  10 08:42Зидан: “Тақвимни мен тузмайман”  7 08:16Тухель: “Мбаппе норозилигини намойиш этишни яхши кўради”  2 07:50Гаттузо: “Наполи”да муаммолар бор”  3

Саккизта чарм тўпга алмаштирилган Антонио Конте Янгиликлар

Саккизта чарм тўпга алмаштирилган Антонио Конте

Бугун ўз вақтида кучли ўйинчи, ҳозир эса буюк мураббийлардан бири бўлган Антонио Конте ҳақида суҳбатлашишнинг айни вақтидир.

Нега дейсизми?! Ҳозир тушуниб оласиз. А Сериянинг 12-турида "Интер" уйида "Верона" жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва миллий чемпионатида биринчи ўринга чиқиб олди. Биламан, бундан хабарингиз бор. Ҳа, жамоа мавсумни ажойиб тарзда бошлади, ишонч ва ўз услубига эга бўлди. Бунга эса асосий сабаб янги мураббий эканини ҳам жуда яхши биласиз. Шундай экан, Конте ҳақидаги ажойиб фактлар, қизиқарли воқеалар сизни ўзига жалб эта олиши аниқ. Ундан бўлса, ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қаҳрамонимиз 1969 йилнинг 31 июль куни Лечче шаҳрида дунёга келди. Отаси Козимо - фарзанди профессионал ва буюк футболчи бўлишини чин дилдан хоҳлаганди.


Конте — ўйинчи

"Лечче"

Конте болалигидан ҳаваскор клуб "Ювентина Лечче"да отаси билан шуғулланди, яъни Козимо ўғли ўз иқтидорини намоён этиши учун қўлидан келган барча ишни қилган. Унинг меҳнатлари бесамар кетмади — Антонио "Лечче" сафида тўп тепа бошлади. Отаси ўғли учун маълум миқдордаги пулини сарфлаш ва ўнтадан кам бўлмаган чарм тўп олиб беришга тайёр эди. Аммо томонлар 8та чарм тўпга келишишди ҳамда "бонус" сифатида Конте билан унинг дўсти ва жамоадоши Сандро ҳам "Лечче" ўйинига борадиган бўлди. "Лечче" ва Антонио Конте 1985/86 йил Италия футбол элитасида дебют қилишди. Контенинг А Сериядаги илк ўйини 1986 йил 6 апрель куни - "Пиза"га қарши баҳс бўлди. Аммо ўша мавсум "Лечче" А Сериядаги ўрнини сақлаб қололмади ва Б Серияга тушиб кетди.



Келаси мавсум бошида Конте Италия Кубоги доирасида 2та ўйинда майдонга тушди ва жиддий жароҳат олди. Ҳа, унинг футболчилик фаолияти 17 ёшида якунланиши мумкин эди. Ўша мавсум Антонио умуман майдонга тушмади. Бу орада эса "Лечче" А Серияга қайтишга муваффақ бўлди. Конте элитадаги бир мавсумнинг 19 баҳсида иштирок этди. "Лечче" нафақат элитада яна бир йил қолиши, балки чемпионатда 9-ўринни эгаллашида ўз ҳиссасини қўшди. Бу клуб тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.


"Ювентус"

Ёш футболчига Италиянинг етакчи клублари қизиқиш билдира бошлади. Бироқ Антонио бутун умри давомида "Ювентус"да ўйнашни истаганди. "Кекса синьора" унга қизиқиш билдираётганини эшитган заҳоти бир дақиқа ҳам ўйлаб ўтирмади ва розилик жавобини берди. Ўша вақтлар Жованни Трапаттони "Ювентус"ни бошқарарди. У ёш футболчини ярим ҳимоянинг ўнг қанотида ўйната бошлади. Биринчи йили Антонио асосан захирадан майдонга тушди, сабаби ўйин тизими ҳамда тактикасига кўникиб олиши учун мураббий унга бироз вақт берганди. Келаси йилдан эса Конте асосий таркибга мустаҳкам ўрнашди ва узоқ вақтгача "Ювентус"да ҳаракатланди.

Орадан бир йил ўтиб Трапаттони жамоадан кетди. Унинг ўрнини эса Марчело Липпи эгаллади. Янги мураббий табиийки, янги тактикадан фойдалана бошлади: 4-2-3-1. Натижада Конте марказий зонадан жой эгаллади — Медзала (Mezzala). Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Антонио "Ювентус" тифозилари эътиборига тушди ва сардорлик боғичига эга бўлди.



1998/1999 йилги мавсум Конте учун омадсиз келди. Оддий лат ейиш оқибатида миозит касаллигига чалинди (скелет мушаклари яллиғланиши). Касаллик кучайиб кетгани сабабли Антонио танасининг ярми фалаж бўлиб қолди ва қимирлай олмади. Ўйинчининг касаллигидан хабар топган Липпи уни трансферга қўйди, сардорлик боғичини эса Алессандро Дель Пьерога берди. Контенинг футболчилик фаолияти деярли ҳал бўлганди, лекин ишга тифози аралашди. Улар бу трансферга қатъий равишда қарши чиқдилар ва ҳар қандай ҳолатда ҳам Антониони ҳимоя қилдилар.

Бу ҳикоя яхшилик билан якун топди. Мавсум муваффақиятсиз тарзда бошлангани учун Липпини истеъфога чиқаришди, унинг ўрнини эса Карло Анчелотти эгаллади. Янги мураббий зудлик билан сардорлик боғичини Контега қайтариб берди. Мухлислар боғични унга тантанали равишда топширдилар. Унга қуйидаги сўзлар ёзувганди: "Капитан, сенсиз нима ҳам қилардик". Антонио Конте 2004 йил футболчилик фаолиятини якунлади.


Конте — мураббий

Фаолиятининг бошланиши

Антонио Конте — ўзига хос италиялик мураббийлардан бири. Мураббийлик мактабини тамомлагани заҳоти, яна таҳсил олиш мақсадида Луи ван Гал ёнига отланди. Голландиялик мутахассис билан бироз вақт ишлаганидан сўнг, мураббийлик фаолиятини бошлаш учун ажойиб таклифга эга бўлди — "Ювентус" клуби бош мураббийи Фабио Каппелога ёрдамчи сифатида чақиришди.


Бироқ Конте барчани лол қолдириб, Б Сериянинг "Ареццо" клуби томон йўл олди. Аммо қаҳрамонимизнинг у ерда унчалик ҳам омади юришмади: 9 турдан сўнг ишдан бўшатилди. Ўрнига Маурицио Саррини тайинлашди (қизиғи шундаки, ўтган йили худди шундай ҳолат "Челси"да такрорланди). Лекин Маурицио ҳам муваффақият қозона олмади ва мавсум охирида клубга яна Антонио (!) қайди. Тинимсиз уринишларга қарамай, лигадаги ўрнини сақлаб қолиша олмади.



Бироз вақтдан кейин Контени яна Б Серияга қайтаришди, бу сафар "Бари"га. Бир мавсум ичида жамоа арзирли ютуқларга эришолмади ва чемпионатда 11 поғонани эгаллади. Аммо келаси йили А Сериянинг умидли ва ёш мураббийи билан муваффақият қозонди. У ерда Антонио Конте мураббий сифатида бир жиҳати шаклланди — қатъиятлилик. А Серияда муваффақият қозониши учун унга янги ўйинчилар сотиб олиб, таркибни кучайтириши кераклигини айтди. Аммо раҳбарият унинг шартини бажармади ва Контени истеъфога чиқарди.

Антонио узоқ вақт ишсиз қолиб кетгани йўқ. 2009 йил сентябрда "Аталанта" уни бош мураббий лавозимига тайинлади. Жамоа мавсумни ёмон бошламади. Конте қўл остидаги жамоа 5 тур мобайнида мағлубиятга учрамади. Аммо кейин омад улардан юз ўгирди шекилли, ўйинлари қовушмай Конте яна истеъфога чиқарилди. "Аталанта" эса мавсум сўнгида Б Серияга тушиб кетди.



Антонио январда "Аталанта"дан кетди, майда эса янги клубда иш бошлади — "Сиена" (Б Серия). Конте янги иш жойида биринчи йилнинг ўзида тажрибалар ўтказа бошлади: турли тактик схемалардан фойдаланди, футболга бўлган қарашлари ҳамда ўз услубини шакллантирди. Унинг уринишлари бесамар кетмади, клуб ўша мавсум А Серия йўлланмасини қўлга киритди.


Яна "Ювентус"

2011 йил майда Контега "Ювентус" вакиллари таклиф билан чиқди. Бир нарсага эътибор беринг: ўша йили "Ювентус" кетма-кет икки йилда А Серияда 7-ўринни эгаллаган ва клуб ишлари бироз орқага кетаётганди. Антонио Конте мураббий этиб тайинланганидан сўнг, илк машғулотнинг ўзида барча ўйинчиларни тўплади ва деди: "Сиз кетма-кет 2 йил еттинчи поғонани банд этдингиз. Бўлди! Анча ортда қолиб кетганингиз етади". Натижа ажойиб: орадан бир йил ўтиб "Ювентус" турнир якунига қадар - "Кальяри"га қарши баҳсда - чемпионлик титулини нақд қилиб қўйди.

Қизиқарли факт: Конте "Бари"дан кетганидан сўнг, "Ювентус" уни чақиришни истаганди. Аммо ўша йилги трансфер ойнасида "Вердер"дан Диегони сотиб олишди. Ўшанда у фақат 4-4-2 схемаси бўйича ўйнай олишини айтганди. Конте эса бу тактикага кўра иш кўрмаслигини тушунган клуб, мураббийни таклиф қилишга шошмади.

Конте 3-5-2 схемасини афзал кўрарди. Сабаби оддий: бу тактика бўйича у Италияда кўп бора ғалаба қозонган. Бироқ келаси мавсум еврокубокларда муваффақиятга эришолмади, чорак финалда "Бавария"га ғалабани бой берганди. Конте мавсум ярмида бўлмаганига қарамай, "Ювентус" яна скудеттога эга чиқди. Антонио "Сиена"да келишилган ўйинлар ташкил қилганликда айбланиб, 10 ойга дисквалифиция қилинганди — (4 ойга камайтирилди).

2014 йил еврокубокдаги мағлубиятлар (гуруҳда 3-ўринни эгаллашди, Европа Лигаси ярим финалида эса "Бенфика"га ғалабани бой бердилар) ва навбатдаги "скудетто"дан сўнг Антонио Конте ишдан бўшади. Бу билан боғлиқ бир нечта миш-мишлар бор. Лекин улардан ҳақиқатга энг яқини қуйидагича: Конте раҳбариятга агар "Ювентус" топ даражага чиқиши ҳамда Европа аренасида ўз ўрнини эга бўлишини истасалар, у ҳолда энг яхши ўйинчилар сотиб олишлар ва трансферлар учун катта пул сарфлашлари даркорлигини айтган. Аммо клуб ходимлари бу таклифга рози бўлмаганларидан кейин, мураббий истеъфога чиқишга қарор қилган. Лекин шунга қарамай, у "кекса синьора" мухлисларининг севимли мураббийлари қаторидан жой олган. Шунингдек, "Ювентус"нинг ғалабали сериясини бошлаб берган инсон сифатида футбол тарихидан ўрин эгаллаган.



Италия терма жамоаси

Бир неча вақтдан сўнг Италия терма жамоаси бош мураббийини эълон қилишди — у бизнинг бугунги қаҳрамонимиз эди. Жамоа рулига ўтирган Конте бирин-кетин ғалаба қозона бошлади: Европа Чемпионати-2016да умуман мағлубиятга учрамади. Италия 1/8 финалда амалдаги жаҳон чемпиони —  Испанияни "уйига жўнатиб юборди". Аммо 1/4 финалда Германияга ўрнини бўшатиб берди. Европа Чемпионати бошлангунга қадар, Конте терма сафидан кетиши аниқ бўлиб улгурган эди. 



Терма жамоадаги Контени кўпчилик мамлакатга муҳаббат қўйган ва ўйинчиларга ҳурматда бўлган инсон сифатида ёдга олишади. "Италия термаси сафида майдонга тушиш — шараф. Ҳар бир ўйинчи бунга ҳаракат қилиши керак. Терма жамоа футболкаси танангизнинг иккинчи терисига айланиши лозим".

Ҳа, бир нечта баҳсли ҳолатлар ҳам бўлди. Европа Чемпионатига тайёргарлик олдидан "Ювентус" ва "Рома" ўз етакчиларини қўйиб юборишни истамади. Конте бундан жуда ғазабланган бўлса-да, зиддият ижобий натижа билан ҳал қилинди.


"Челси"

Барчага бирдек маълум, Конте бирор лавозимга осонлик билан эришмаган. Бундан "Челси" ҳам мустасно эмас. Клуб Антонионинг барча ёрдамчиларини мураббийлик штабига чақиришдан бош тортди. Айнан шу сабаб ёрдамчиларидан бири Массимо Каррера Англияда иш тополмади ва Москвага кетишга қарор қилди. Ўша йили ҳамма мухлислар АПЛ буюк мураббийлари ўртасидаги "жанг"ни кутаётганди: Арсен Венгер, Юрген Клопп, Хосеп Гвардиола — улардан қай бири титулга эга чиқади? Чемпионат якунланишига икки тур қолганида "Челси" ва Антонио Конте ғолибликни нақд қилиб қўйди.



Биринчи мавсумдаги муваффақиятдан сўнг, қолган барча ишлар аъло даражада борадигандек туюлганди. Лекин келаси йили Конте трансферлар борасида (ҳа, яна муаммо) раҳбарият билан тортишиб қолди, чемпионатда эса 5-ўринни эгаллади. "Челси" мавсум сўнгида Англия Кубогини қўлга киритгани ҳам Контени олиб қолишга ёрдам беролмади.


"Интер"

Бу мавсум Антонио Конте "Интер" рулига ўтирди ва жамоани қайтадан жонлантирди. У клубни янгилаш учун унга қайси трансферлар кераклигини дарҳол раҳбариятга айтди ва ҳамма иш у хоҳлагандек бўлди. Можаролар ҳам бўлди, албатта: У мавсум олди машғулотларини жамоа яхши ўтказмаганидан мамнун эмасди. Шунингдек, Чемпионлар Лигасидаги сўнгги - Дортмунд "Боруссия"сига қарши баҳсда йигитлар айнан жисмоний тайёргарлик туфайли ғалабани бой берганликларини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, "Интер" ўша баҳсда аввалига 2-0 ҳисобда ғалаба қозонаётган эди. Аммо учрашув 2-3 натижа билан якунланган.



Антонио Конте — ўз жамоасига ноёб усулни сингдира оладиган буюк мураббий. Унда мураббийлар учун жуда муҳим бўлган хусусиятлар мавжуд: зарур пайтда ўйинчиларни алмаштириш кераклигини тез тушунади, футболчиларда ўзларига бўлган ишончни уйғота олади, ноёб энергияси билан уларга куч беради. Бошқа томондан, Конте жуда принципиал ва ҳиссиётли инсон. Бу нарса унинг мураббийлик фаолиятига кўпинча ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, мухлисларнинг севимли ўйинчиси ва буюк мураббийлардан бири бўлиб қолади.

Ахир биз айнан шундай инсонлар туфайли футболни севамиз!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+5   
15 ноя 00:09:43
Juventus FC
Азали ракибим булмуш Интерда ишлаётган булсахам Контени хурмад киламан!
+2   
15 ноя 00:09:31
Muso
Bu yil Intert chempion qiladi insha alloh
   
15 ноя 21:18:37
Mmmmmmmm
Ўзбеклигим фахрим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Abramovda taktika degan narsa umuman yo'q
Тупа тури холаганича уйнатади уйинчиланиям
   
15 ноя 10:48:56
ZohiDBeK_(Arsenal-and-Juventus)
Узбени касалиги уйин сунгида гол утказарди енди голлар утказияпти
   
15 ноя 08:49:17
Forca Barca!!!
Qodirqulov deganlari Lukas Torreira oxsharmikan
   
15 ноя 08:17:34
Ўзбеклигим фахрим
Iskandar Davronov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Trenirga gap ko'p bugun E Renar V Abramovga master kllas o'tdi bor imkoniyatni ishga solib va bankda o'tdi Abramovga 2 reja yo'qligi ko'rinib qoldi afsus
Abramovda taktika degan narsa umuman yo'q
   
15 ноя 00:25:57
Iskandar Davronov
Trenirga gap ko'p bugun E Renar V Abramovga master kllas o'tdi bor imkoniyatni ishga solib va bankda o'tdi Abramovga 2 reja yo'qligi ko'rinib qoldi afsus
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг