Сакки: "Анчелотти 11 нафар дарвозабон билан ҳам ғалаба қозона олади"
Aslanov Jasurbek
23 дек 2015, 17:12
"Милан" ва Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Арриго Саккининг фикрича, "Бавария" Карло Анчелоттига ишон билдириб тўғри қарор қилди.
"Анчелотти нафақат ақлли ва меҳрибон. У ўзини жамоага бағишлайди. Карло қийинчилик нималигини билмайди. Унга 11 нафар дарвозабоннинг беринг ва Карло улар билан ғалаба қозона олади" - дейди Сакки.