Сакаи Рафаэл: “Биз кейинги босқичда ҳар қандай терма жамоага қарши муносиб ўйин кўрсатамиз”

Narzulla Saydullayev
15 фев 2016, 19:18
Бугун Австралия терма жамоаси Японияга қарши 3 – тур учрашувини ўтказди. Биз Япония терма жамоаси Сакаи Рафаел билан учрашиб ундан бўлиб ўтган ўйин ҳақида интервью олдик.

-  Бугунги, Австралия терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Бугунги учрашув ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйин биз учун қийин кечди. Австралия терма жамоаси ҳам ўзига яраша кучга эга. Биринчи бўлиб гол урганимиз биз учун яхши бўлди.

-  Кейинги босқичда Вьетнам ёки Таиланд терма жамоаларига қарши майдонга чиқасизлар. Ушбу терма жамоалар ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Ушбу терма жамоалар ўйини олдидан ҳеч нима дея олмайман. Биз кейинги босқичда ҳар қандай терма жамоага қарши муносиб ўйин кўрсатамиз.

-  Осиё чемпионати ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Осиё чемпионати жуда ажойиб ўтмоқда. Барча шароитлар бизларга яратиб берилган. Бунинг учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Мухлисларнинг қўллаб – қувватлашлари эса аъло даражада.  

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia